Жавоб берамиз
Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш
Лавозимнинг қолган 0,5 ставкасига яна бошқа ходимни олиш мумкинми?
Буни қандай расмийлаштирса бўлади?
Саволда айнан қайси лавозимдан бошқа лавозимга ўтказилиши кўрсатилмаган, яъни асосий лавозимдан бошқасигами ёки қўшимча лавозимдан бошқасигами.
Шу вазиятда қандай йўл тутиш керак? Давлат хизматчисига асосий иш жойидаги иш вақтида педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳам рухсат этилганми?
Бош ҳисобчига ҳисобчи ишини бажарганлиги учун қўшимча иш ҳақи тўлаш мумкинми?
Бюджет ташкилотида бош бухгалтер бухгалтер ишини ички ўриндошлик асосида бажариши мумкин.
Бунда фақат лавозим маошининг ўзидан келиб чиқиб тўланадими ёки унга қўшимча тўловлар (масалан, узлуксиз ишлаган иш стажи учун устама ва ҳ.к.) ҳам қўшиб ҳисобланадими?
O'sha kishi yana bir boshqa korxonada o'rindosh sifatida ishlashga haqlimi? Ikkinchi korxonadagi ishi uchun ham unga migratsiya agentligidan litsenziya kerak bo'ladimi?
Низомнинг 2 бандида кўрсатилган хорижий фуқароларга корхона рухсатнома ва тасдиқнома олиши шарт эмас. Қолган холларда корхона рухсатнома ва тасдиқнома ўрнатилган тартибда олиши шарт.
Асосий мажбуриятларидан озод қилмаган ҳолда қўшимча лавозимни бириктириш
Ходимни унинг розилигига кўра ўзининг асосий ишидан ташқари, вакант лавозим бўйича қўшимча мажбуриятларни бажаришга жалб этиш мумкин
Мен МЧЖда бухгалтер бўлиб ишлаб туриб, магистратурага ўқишга қабул қилиндим. Ҳозир ишни ўқиш билан бирга олиб бормоқдаман. Мени ўриндошликка ўтказишди, чунки раҳбарнинг таъкидлашича, биринчи ўринда – магистратурада ўқиш ҳисобланади. У ҳақми?
Иш ўқиш вақтидан бўш пайтда бажарилиши керак деганда раҳбарингиз ҳақ. Сиз билан ўриндош каби меҳнат шартномаси тузиш масаласида эса у хато қиляпти, чунки ўқув юрти сиз учун асосий иш жойи ҳисобланмайди.
Олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишда бўлган даврида Олий таълим муассасаси уларнинг 288 соат ўқув юкламаларини олдиндан қайта тақсимлайди. Зиммасига қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишда бўлган профессор-ўқитувчининг 288 соат дарсни ўтиш юклатилган профессор-ўқитувчиларга иш ҳақи тўланадими? Агар тўланса қанча миқдорда ва қай тартибда?
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказган педагогларга иш ҳақи тўланиши керак.
Ходимнинг ўриндошлик асосида ишлашида иш вақтини табелда қандай расмийлаштирилади? Ходимни хизмат сафарида бўлган кунлари учун ҳисобланган иш хақидан қайтариш тўғрими?
Меҳнат кодексининг 125-модда 2- қисмида (бундан буён – МК деб юритилади), иш берувчи ҳар бир ходимнинг(асосий иш жойи ёки ўриндош бўлишидан қатъий назар) ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.