Жавоб берамиз
Тўлов ва ҳисобот
Тўланган дивидендлар ҳисоботларда акс эттирилиши.
Тўланган дивидендлар "Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҲИСОБ-КИТОБИ" ҳисоботида акс эттирилади.
Ижара ҳақи ҳисоботларда акс эттирилиши.
Жисмоний шахсларга тўланадиган ижара ҳақи бўйича маълумотлар ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китоби шаклида, 3-иловасида, 6-иловасида акс эттирасиз.
Хизмат сафари харажатлари суммасини ҳисоботда акс эттириш
Хизмат сафарида суткалик харажатлар учун нормадан ортиқ берилган сумма у берилган санада, яъни 3 сентябрда, аванс сифатида 10 устунда акс эттирилади. 2- ҳамда 3-устунларда эса ой охирида ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг таркибида акс эттирилади.