Жавоб берамиз
Ижтимоий солиқ
Ижтимоий солиқни 1%ли ставкада тўлаш имконияти
Агар корхонангиз томонидан амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари СК 483-м. 20, 21-қисмларидаги талабларга мувофиқ келса, ижтимоий солиқни 1%ли ставкада тўлашга ҳақлисиз.
Ижтимоий солиқни 1% ставкада тўлаш
Эксперт фикрига кўра, корхонангизнинг ушбу фаолият турини амалга оширишдан олинган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил қилса, ижтимоий солиқни 1% ставкада тўлашга ҳақли.
Умумий овқатланиш корхонаси учун белгиланган ижтимоий солиқ 1% ставкасини қўллаш
Умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект бу умумий овқатланиш соҳасида кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахсдир.
Ногиронларнинг иш ҳақи фондидан 4,7% ставкада ижтимоий солиқ тўлаш
Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар ногиронларга тўланадиган иш ҳақи фондидан ижтимоий солиқни 4,7% ставкада тўлайдилар.
Иш берувчи касаначилар даромади бўйича ижтимоий солиқ тўлайдими
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасининг солиққа тортилиши
25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси бюджетдан қопланишида бухгалтерия ўтказмалари
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби ишлаб чиқилган ва вақтинчалик низом тасдиқланган.
Маркетплейслар учун солиқ имтиёзлари
Маркетплейс ташкил этган корхоналар СК 483-м. 20-қисмига кўра ижтимоий солиқни 1%ли ставкада тўлай олмайдилар.
Ижтимоий солиқни 1%ли ставкада тўлаш имконияти
Корхонанинг чакана савдо фаолиятидан олинган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил қилса, ижтимоий солиқни 1%ли ставкада тўлашга ҳақли.
Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ижтимоий солиқни 1%ли ставкада тўлай олмаслиги
Йўқ, сизнинг корхонангиз чакана савдо фаолияти билан эмас, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Шу сабабли ижтимоий солиқни 1%ли ставкада тўлай олмайди.
Ижтимоий солиқни 1 % ставкада тўлаш
Аввалги ойлар учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи топширилмасдан, балки белгиланган кўрсатгичга етган давр учун солиқ ҳисоботида йил бошидан ҳисобланган солиқ 1 %ли ставкада кўрсатилиши керак эди.
АГТКС орқали метан газни реализация қиладиган корхона ижтимоий солиқни 1 %ли ставкада тўлашга ҳақлими
Ҳа, агар корхонангиз айнан шу фаолият тури билан шуғулланса, демак, 2025 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқни 1 %ли ставкада тўлашга ҳақли.
Ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини қўллаш
"ААА" МЧЖ 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон фармоннинг 1 қисмида кўрсатилган имтиёздан фойдалана олмайди.
16.03.2018 йилдаги ПҚ-3610-сон қарор бўйича солиқ имтиёзлари
Футболчилар ва тренерларни мукофотлаш (рағбатлантириш)га сарфланадиган маблағларга жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайди, уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди.
25 ёшгача бўлган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқни қайтариш
Корхонада 6 ойдан кўп ишлаган, сўнгра бўшаган ходимлар бўйича ижтимоий солиқ суммасини қайтариш тақиқланмаган. Корхона улар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
- 1
- 2