Жавоб берамиз
Ходимлар билан ҳисоб-китоблар
Фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳам банк пластик картаси очилади
Амалиётда фуқаролиги бўлмаган шахсларда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти бўлмаса ҳам, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча рўйхатда турган бўлса, банк пластик картаси очилади.
Малака ошириш даври ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблашга кирадими?
Агар ходим малака оширишга иш берувчи томонидан юборилса, бу давр учун унга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўлов кафолатланади.
19 кун иш ҳақи сақланмаган таътил ва 5 кун ишлаган даври учун фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисобланиши керакми?
Ўриндош ходим жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини энг юқори ставка бўйича ушлаб қолишга ариза берган бўлса, унга СКнинг 179-моддаси 30 ва 31-бандларида кўрсатилган имтиёзларни қўллаб бўладими?
Ўриндош ходим ЖШДС энг юқори ставка бўйича ушлаб қолишга ариза берган бўлса ҳам, унга Солиқ кодексининг 179-моддаси 30 ва 31-бандларида кўрсатилган имтиёзларни қўллаш мумкин.
Меҳнат таътили ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини ҳисоблаб чиқаришда аввалги 12 ойлик тарификация ёки лавозим маошидан ошган тўловларнинг ичида дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун қўшимча ҳақ суммасининг бир баравар миқдори (тунги вақтда ишлаганлик учун ярим баравар миқдори) инобатга олинадими ёки икки ҳисса миқдори (тунги вақтда ишлаганлик учун бир ярим баравар миқдори) инобатга олинадими? Бунда тегишли ходимнинг иши смена асосида эканлиги аҳамиятга эгами?
Таътиллар ҳамда меҳнатга яроқсизлик вақтига ҳақ тўлаш Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш Тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ходимларига моддий ёрдам сифатида берилиши улгуржи савдо айланмасига киритилиб, ягона солиққа тортиладими ёки 9220-счёт орқали бошқа активларни чиқиб кетиши сифатида қараладими?
Йўқ, ходимларга моддий ёрдам тариқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб бериш савдо фаолияти сифатида баҳоланмайди.
1. Сменали иш режимида иш соатлари ва дам олиш вақтлари қандай ташкиллаштирилади? 2. Сменали иш режимида дам олишга ажратилган вақт учун ҳамда эрталабки соат 6-8 гача вақт учун иш ҳақи тўлови қандай ҳисобланади?
Мазкур ҳолатларда меҳнат таътилининг давомийлигини аниқлашда ҳар бир лавозим бўйича ишлаган давридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиниб, лекин меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаб чиқаришда лавозим маошига тегишли суммани ҳисоблаб чиқаришда фақат энг сўнгги эгаллаб турган жойидаги суммалар инобатга олинадими?
Таътил вақтига ҳақ тўлашда ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маоши ҳисобга олинади.
1.Бизда буюртмалар мавсумий бўлиб, ҳайдовчилар бир-икки ой ишсиз қолиши мумкин, бундай ҳолда ҳайдовчиларга вақтбай тартибда иш ҳақи тўлаш тўғрими? 2.Юк ташиш хизматлари таннархига киритиладиган харажатлар туркумларини ва қандай ҳужжатлар расмийлаштириш тартибларини тушунтириб берсангиз.
1.Юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ҳайдовчиларнинг меҳнат ҳақи ва юк ташиш билан боғлиқ бўлган харажатларини (бензин, дизел ёқилғиси) бошқа операцион харажатларга киритиб ҳисоб юритса бўладими? 2.Ҳайдовчиларга ойлик оклад бўйича иш ҳақи тўлашимиз мумкинми?
Бошқа операцион харажатлар таркибига бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар ҳисобга олинади. Юк ташиш хизматида фойдаланилган ёқилғи ва ҳайдовчиларга ҳақ тўлаш харажатларини юк ташиш хизматларининг таннарҳига олиб бориш зарур.
Ойликнинг аванс шакли қандай усулда олиб борилади ва неча фоизини аванс қилиб берилади? Аванс қисмида солиқлар ечиб олинадими?
Аванс сифатида тўланиши мумкин бўлган иш ҳақи миқдори қонунчилик билан чегараланмаган, ушбу миқдор ходим ҳоҳишига кўра белгиланади. Иш ҳақи бўйича ойнинг биринчи ярми учун бўнак (аванс) олиш учун ҳужжатлар тақдим этилганда солиқни тўлаш амалга оширилмайди.
Ходимга унинг аризасига биноан тайёр маҳсулотни бериш мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас, агар иш ҳақини қурилиш моллари билан тўлаш назарда тутилаётган бўлса. Иш ҳақини, ҳатто ходимнинг ҳоҳишига кўра ҳам натура шаклида тўлаш Ўзбекистон Республикасида таъқиқланади.
Кўкдумалоқ ва Устюрт конларига қандай коэффициент, бошқа конларга қандай, жамият бошқарувида банд бўлган ходимларга қандай коэффициент қўлланилади?
Кўкдумалоқ конини ўзлаштиришда, Газли-Нукус газ қувури трассаси, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Бухоро вилоятидаги Зафаробод нефть қўйиш эстакадаси қурилишида бевосита банд бўлган барча тоифадаги ходимларнинг иш ҳақларига сувсизлик ва чўл шароитлари учун қўшимча 1,7 коэффициент тўланиши белгиланган.
Ўрта тиббиёт ходимлари қайта тайёрлаш ва ихтисослаштириш курсларида ўқиган ўрта тиббииёт ходимларига иш хақлари тўланадими? Қандай асосда?
Тиббиёт ходимларига малака ошириш ва қайта тайёрлаш даври учун жамоа шартномаларида белгиланган кафолатли тўловлар тўланади, аммо унинг миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.