Жавоб берамиз
Тўлов ва ҳисобот
Мақсадли солиқ имтиёзидан фойдаланилганликни ҳисоботда акс эттириш
Йук, акс эттирилмайди. Солиқлар ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланганлигини тасдиқлаш учун хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботга қўшиб давлат солиқ хизмати органларига улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоб-китобни тақдим қиладилар.
Фоизлар кўринишидаги даромадни ҳисоботда акс эттириш
Фоиз кўринишидаги даромадларга тўлов манбаида солиқ солинади. Фоизлар суммаси фоизлар олувчи корхона томонидан ЯСТ бўйича солиқ ҳисоб-китобининг тегишли иловаларида кўрсатилади.