Жавоб берамиз
Мол-мулк солиғи
Қорамолчилик фермаси учун мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлар
Мол-мулк солиғи ҳисоблаб чиқарилаётганида солиқ базаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади.
Юк ташиш билан шуғулланувчи корхоналарга ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича алоҳида имтиёзлар йўқлиги
Ҳозирда юк ташиш билан шуғулланувчи корхоналарга ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича алоҳида имтиёзлар берилмаган.
Жамият ўзида ишлаб чиқарган маҳсулотнинг қанча қисмини экспорт қилса (фоизда) мол-мулк солиғидан озод қилинади?
Корхонангиз чиқарадиган маҳсулотнинг эркин муомаладаги валютага сотиладиган қисми маҳсулот умумий реализацияси ҳажмининг камида 40 фоизини ташкил қилса, мол-мулк солиғи тўлашдан 01.01.2020 йилгача озод қилинасиз.
2018 йил якуни бўйича оборотимиз 1 млрд.сўмдан ошса, мол-мулк солигини лизинг берган бизнинг ташкилот тўлайдими еки лизинг олган ташкилот тўлайдими?
Молиявий ижарага (лизингга) олинган объект бўйича мол-мулк солиғини ижарага олувчи (лизинг олувчи) тўлайди.
Корхона мулк солиғи тўлаганда ушбу рўйхатдан ўтган манзили бўйича мол-мулк солиғи тўлайдими?
Корхона жисмоний шахсга (таъсисчига) тегишли турар жой бўйича рўйхатга олинган бўлса, ушбу корхонада турар жой бўйича мол-мулк солиғи тўлаш мажбурияти юзага келмайди.
Солиқчининг жавоби тўғрими, Президентнинг ПҚ-2660 сонли қарори бўйича квартира олган жисмоний шахслар бу квартира бўйича мол-мулк солиғини тўлашлари керакми?
Президентнинг 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660 сонли қарорининг 17-бандига асосан, мазкур қарор доирасида уй-жой олган жисмоний шахслар ипотека кредитини сўндиргунларига қадар ушбу уй-жой бўйича мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинганлар.
Қурилиши белгиланган муддатда тугатилмаган объектлар объект учун мол-мулк солиғи қайси ставкада ҳисобланиши лозим?
Солиқ солиш мақсадида кўчмас мулкларга қандай мулклар киради ва ушбу кўчмас мулк атамаси қайси қонун ёки меъёрий хужжат билан белгиланган?
Хозирда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Уларда, солиқ солиш мақсадида кўчмас мулк объектларига кирадиган мол-мулклар рўйхати акс эттирилиши кўзда тутилади.
Махсус техникалар кўрсатилган махсус кодлар ва стандарт талабларига жавоб берган холда жамиятимиз Солиқ кодексининг 269 моддаси 16 бандига асосан мол-мулк солиғидан озод қилиши мумкинми?
Сизнинг саволингизга аниқ жавоб бериш учун олиб келинган техника ва технологик жихозларни номи ва техник тавсифлари бўйича қўшимча маълумотлар зарур бўлади.
Корхонанинг асосий фаолияти – аҳоли буюртмаси бўйича гилам ва гилам буюмларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш (тармоқ коди – 17122) ҳисобланади. Корхона 2014 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 269-моддаси 16-бандида назарда тутилган мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан фойдалана оладими?
Балансингизда кўпи билан ўн йил ишлатилиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналар мавжуд бўлган тақдирда, 01.01.2014 йилдан бошлаб сиз мазкур имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.