Жавоб берамиз
АВ, НМА ва қурилиши тугалланмаган объектлар билан операциялар
Автотранспорт воситасини сотишда ҚҚС билан сотиш керакми?
Ҳа, асосий воситаларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ уларнинг қолдиқ (баланс) қийматидан кам бўлмаган, қўшилган қиймат солиғи киритилмаган ҳолда аниқланади.
ҚҚС объектнинг бозор баҳосига кирадими?
Вазирлар Махкамасининг фойдаланилмай турган объектлар очиқ танлов савдоларида сотиш белгилаб қўйилган қарорларида алоҳида тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҚҚС бозор баҳосига қўшиб эълон қилиши керак.