Жавоб берамиз

НҲҲни қўллаш

Вазирлар Маҳкамасининг 185-сонли қарорига 1 ва 2-иловалар ҳам ўз кучини йўқотган ҳисобланадими?


Йўқ, ҳисобланмайди.

Солик кодексининг 227-1-моддаси буйича тушунча беринг.


СКнинг 227-1 моддасида белгиланган қоидабузарликлар бўйича чоракдаги бутунлай соф тушуми жарима сифатида ундирилади.

Ушбу қарорда кўрсатиб ўтилган метал лист прокатига арматура маҳсулотлари кирадими ёки йўқми?


Ушбу ҳолатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига мурожаат этиш мақсадга мувофиқ.

Юридик хизмат ходимларига устамаларни тўлаш

Институтнинг ташкилий тузилмасига ОТМ каби деканат киритиладими ёки аввалгидек бўлим сифатида ташкил этиладими? Институт ректорини ким тайинлайди?


Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори вазир томонидан тайинланади.

Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқ қандай ҳолларда вужудга келади?


Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиш ҳоллари Фуқаролик кодексида белгиланган.

Муддатли ҳарбий хизматдан озод қилиш холатлари


25 ёшга тўлган ва 2 нафар фарзанди бор шахс ҳарбий хизматдан озод қилинмайди.

Эски компьютер ва принтерлар ҳисобдан чиқарилганда утилизация қилиш шартми?


Агар ихтисослаштирилган корхоналарга утиллаштириш, қайта ишлашга бериш имконияти бўлмаса,  юридик шахслар компьютерларни ўзлари  ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқариб, утиллаштиришлари мумкин.

Ушбу вазиятда 949-сонли қарор бўйича шартнома тузиб, салбий хулоса олган кундан бошлаб 60 кундан кейин лойиҳани қайта ишлаб топширганда 541сонли қарор бўйича қайта тўлов ундириладими?


ВМнинг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарор кучга киргандан кейин хужжатларни қайта экспертизага топширилганлигини ҳисобга олиб қарорда белгиланган 60 кунлик муддат қўлланилади.

Яъни ПФ-5755-сонли Фармоннинг иловасида Президент ва Ҳукуматнинг айрим қарорларига 2019 йил 1 октябрдан киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар кўрсатиб ўтилмаган? Шундан келиб чиқиб, корхона уч йил давомида барча солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этиладими?


Солиқлар, ҚҚСдан ташқари, ва давлат мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалардан озод этиш имтиёзлари дастлабки уч йил тугагунга қадар амал қилиши керак.

МИЗ иштирокчилари, 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Президент Фармони 2020 йил 1 октябрдан кучга кирса, унга қадар ПФ-4853-сонли Президент Фармонида қайд этилган имтиёзлардан фойдаланиши мумкинми? ПФ-4853-сонли ва ПФ-6011-сонли Фармонлар Солиқ кодексига зид эмасми?


Имтиёзлар 2020 йил 1 октябрга қадар ўз кучида қолади.

Транспорт воситаларига утилизация йиғимларини қўллаш


Бугунги кунга қадар транспорт воситаларига утилизация йиғими миқдорини ва ундириш тартибини белгилайдиган норматив ҳужжжат қабул қилинмаган.

2020 йилда МҲТЭКМнинг 7,5 баравари миқдорида солиқ солинмайдиган моддий ёрдам ҳисоблаш юзасидан имтиёз қўллаш мумкинлиги


Ҳа, мазкур имтиёзни амалиётда қўллаш мумкин.