Жавоб берамиз

Имтиёзлар

1. Эркин иқтисодий зона иштирокчиларига қандай имтиёзлар мавжуд? 2. ЭИЗ иштирокчилари импорт қилганида имтиёз қўлланса, импорт бўйича ҚҚС суммаси бухгалтерияда қандай ҳисобга олинади? 3. ЭИЗ иштирокчиси бўлган юридик шахс қандай солиқ ҳисоботларини топширади?


Эркин иқтисодий зона иштирокчиларига ер солиғи, фойда солиғи, мулк солиғи, ЯСТ бўйича имтиёзлар, шунингдек, импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилиш тарзидаги имтиёзлар берилган. Улардан фойдаланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар бажарилиши лозим.

Корхона гофрланган картон идиш ишлаб чиқариш бўйича Президентининнг 20.11.2018 йилдаги 4020 сонли Қарорида кузда тутилган фойда солиғи ҳамда ҚҚСдан 3 йиллик имтиёзга эга бўладими?


Сиз корхонангиз ишлаб чиқарган гофрланган картон идишларни  иссиқхона комплексларига етказиб берилган ҳажмига солиқ имтиёзларини қўллашингиз мумкин.

Солиқчиларнинг талаби тўғрими, ПҚ-2687 бўйича имтиёзларни жами тушумга нгисбатан қўллаш мумкинми, ёки фақат трикотаж маҳсулотларни сотишдан олинган тушуга қўлланиладими?


ПҚ-2687-сонли қарордаги имтиёзлар, белгиланган шартлар бажарилган тақдирда, жами тушумга нисбатан қўлланилади.

Корхона 2017 йил якуни бўйича барча фаолият турларидан имтиёз ҳуқуқига эга бўладими?


Йил якуни бўйича умумий реализация ҳажмидаги устун бўлган маҳсулотга нисбатан имтиёз қўллаш мумкин. Мазкур вазиятда тиббиёт маҳсулотларини сотишдан тушум умумий реализация ҳажмининг 60 фоизидан ортиқ.

Янги кириб келган "Солиқ таътиллари", "Ҳалол солиқ тўловчи" иборалари асосида бу имтиёздан қайси солиқ тўловчи , қайси фаолият тури билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар фойдаланиши мумкин?


Солиқ таътиллари тарзида бериладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш СКнинг 54-моддасида кўрсатилган солиқ тўловчиларга берилади.

Давал асосида бичиш ва тикиш хизматини кўрсатувчи корхона 2009 йил 28-январдаги №1050-Қароридаги имтиёзларни қўллаши мумкинми?


Йўқ, ПҚ-1050-сон Қарорнинг рўйхатида келтирилган маҳсулотларни давал асосида бичиш ва тикиш хизматини кўрсатишда корхона ушбу Қарор билан белгиланган имтиёзлардан фойдалана олмайди.

Экспорт улушидан келиб чиқиб, корхона мақсадли йўналтириладиган имтиёзли солиқ суммасини пасайтирилган ЯСТ ставкасида ҳисоблаши мумкинми?


Ҳа, экспортни амалга оширувчи корхоналар имтиёзли мақсадли солиқ суммасини ҳисоблаш учун пасайтирилган ЯСТ ставкасида солиқ суммасини ҳисоблаши керак.

Чой олиб келиб, қадоқлаб сотиш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар учун қандай солиқ имтиёзлари берилган?


Чой қадоқлаб сотиш билан шуғулланувчи корхоналар учун ЯСТ бўйича имтиёзлар белгиланмаган. Чунки ушбу фаолият маҳсулот ишлаб чиқариш фаолияти бўлиб ҳисобланмайди.

Шу холатда солиқ солиш базасини 25% камайтириш имтиёзи махсулот сотишдан тушган тушумга асосий воситаларни сотишдан олинган даромад кўшилган ҳолда ЯСТ ҳисобланадими ёки махсулот сотишдан тушган тушумга 25% имтиёз қўллаб, асосий воситаларни сотидан олинган даромадга эса имтиёз қўлламаган ҳолда тўлиқ солиққа тортишимиз керакми?


Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солиш базасини 25 фоизга камайтириш имтиёзи махсулот сотишдан тушган тушумга асосий воситаларни сотишдан олинган даромад қўшилган ҳолда жами солиқ солиш базасига нисбатан қўлланилади.

1. Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сонли қарорида кўзда тутилган имтиёзлар нодавлат таълим муассасаларига (НТМ) ҳам тегишлими? 2. Ушбу қарорда микрофирма ва кичик корхоналарни 2017 йил 1 январгача ягона солиқ тўловидан озод қилиниши назарда тутилганми? 3. Солиқдан озод килинган сумма мақсадли ишлатилиши кўзда тутилганми? 4. Мақсадли ишлатиш деганда нима тушунилади? Уларни қанақа мақсадларда ишлатиш керак? 5. Мақсадли ва мақсадли бўлмаган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида ҳамда солиқ ҳисоботларида қанақа тартибда акс эттириш лозим? Бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади?


Агар НТМлар ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича нотижорат ташкилоти ҳисобланса, унда улар 2017 йил 1 январдан бошлаб кичик тадбиркорлик субъекти бўлиб ҳисоблана олмайди. Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлмаган юридик шахслар микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли эмас.

Пахта толасидан тайёрланган хом трикотаж матони сотиб олиб, уни бўяш ишларини амалга оширилганда – ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлиб ҳисобланадими? Ушбу маҳсулотни чет элга экспорт қилинганда солиқ тўловлари, божхона тўловлари ва валютани мажбурий сотув бўйича имтиёзлар олиш мумкинми?


Сизнинг ҳолатингизда экспортдаги имтиёз ва преференцияларни қўллаш мақсадида сизнинг маҳсулотингиз ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот сифатида қаралмайди.

Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар қайси пайтдан бошлаб ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаши керак: жорий 2016 йил бошиданми ёки ариза тақдим этган пайтдан бошлабми?


Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга имтиёзлар ариза тақдим этилган пайтдан бошлаб, аммо корхона белгиланган шартларга жавоб берган бутун солиқ даврига татбиқ этилади.

Янги технологик жиҳозни ижарага беришда ЯСТ бўйича солиқ имтиёзини ким қўллаши керак, ижарачими ёки ижарага берувчими?


Солиққа тортиладиган базани камайтирган ҳолда ЯСТ тўлаш кўринишдаги солиқ имтиёзи Президентнинг 14.03.2007й. ПФ-3860-сонли Фармони билан жорий этилган бўлиб, ушбу имтиёзни янги технологик жиҳозларни ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларида фойдаланиш учун ҳарид қилган ишлаб чиқариш корхоналари қўллаши мумкин.

Асосий фаолият тури – ип газлама саноати (ХХТУТ коди: 17116) бўлган, янги очилган ва устав фонди 150,0 минг АҚШ доллари, шундан хорижий таъсисчининг улуши 80% га тенг бўлган қўшма корхона қайси турдаги солиқлардан қандай имтиёзларга эга?


Тўғридан – тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун берилган имтиёзлар “Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун асосий кафолатлар, имтиёзлар ва афзалликлар рўйхати”да (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2012 й. ПФ-4434-сон Фармонига 1 – Илова) батафсил келтирилган.

Бир марталик маржа (даромад) 10.05.2012й. 1754-сонли Президент Қарорига асосан ЯСТдан озод қилинадими? Ёки ундан солиқ тулаш керакми?


Имтиёзли хизматлар турини кўрсатишдан тушган соф фойда товарлар (ишлар, хизматлар) сотишдан тушган фойда умумий ҳажмининг 80 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этсагина, белгиланган имтиёзлар бир марталик маржа кўринишидаги даромадларга ҳам татбиқ этилиши мумкин.