Жавоб берамиз
Жамғармаларга умуммажбурий тўловлар
3.5 %ли мажбурий ажратмалар бўйича солиқ солиш объекти
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорига асосан "Ўздонмаҳсулот" АК ташкилотлари (ғалла қабул қилиш корхоналари ва ғалла қабул қилиш фаолиятини амалга оширувчи донни қайта ишлаш корхоналари) учун ажратмалар солиш объекти сифатида – ҚҚС чегирилган ҳолда устама ва чегирма белгиланган.
ЯСТ тўловчи МЧЖ асосий фаолиятидан ташқари автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти билан ҳам шуғулланса, ушбу фаолият бўйича давлат мақсадли жамғармаларига тўловларни тўлаши керакми?
Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи ЯСТ тўловчилар мазкур фаолият тури бўйича давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлаши керак.
1. Фермер хужалигимиз Ягона ижтимоий туловни энг кам микдори хисоблаб чикаришда энг кам иш хаки микдорини 50 фоизидан кам булмаган микдорида хисобга оламизми? 2. Фермер хужалиги эгаллаб турган майдонига нисбатан ходимларни ишга кабул килиш тугрисида карор ёки йукрикнома мавжудми (мисол учун 5 га 10 та ходим) (фермер хужалигимизда етарлича техника мавжуд)?
Ходимга Халқ банкидаги ШЖБПҲга шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадали (ШЖБПБ) ортиқча тўланган ва ходим илгариги иш жойидан бўшаб, янги ишга ўтган тақдирда нима қилиш лозим? Мисол орқали кўрсатиб беришингизни сураймиз.
ШЖБПҲга бадаллар бўйича ортиқча тўловлар юзага келса, ортиқча тўланган бадал суммаси бўлғуси тўловларни тўлаш ҳисобига қайд этилади
"Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" туман кенгашига 8% ажратма 3-чоракдаги ягона солиқ тўловидан ажратиладими ёки 27 сентябрдан бошлаб келиб тушган тушумдан мос равишда ажратиладими?
Кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ўтказилади.
Нефтбазалардан АЁҚШларга бериладиган автобензин ва дизел ёқилғисининг бир литрига (килограммга) нисбатан қатъий нарх белгиланганми? Нефтбазаларидан АЁҚШларга автобензин ва дизел ёқилғисини бериш тартиби қандай? Мазкур ҳолат қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади?
Ха, белгиланган. «Узнефтмаҳсулот» АК нефть базалари томонидан кейинчалик аҳолига сотиш учун мўлжалланган автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси АЁҚШларга чегирмалар ҳисобга олинган ҳолда чакана нархларда сотилади.
Ўзбекистон ва Корея хукуматлари ўртасида имзоланган "Ижтимоий таъминот тўғрисида"ги битимга асосан корхонада ишлаётган Корея мутахассислари учун тўланаётган даромадларга ЯИТ тўланиши керакми?
Қандай фаолият тури билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар "Камолот" ЁИҲ га ягона солиқ тўлови тўлайдилар ва қайси йўриқномага асосан? "Пайнет" хизмати билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларчи?
Амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар (савдо корхоналаридан ташқари) "Камолот" ЁИҲ жамғармаси билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартнома тузган ягона солиқ тўловчи кичик бизнес корхоналари "Камолот" ЁИҲ ривожлантириш жамғармасига ажратмалар ўтказадилар.
ВМ 2016 йил 05 ноябрдаги №10-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ тўланган даромадларига ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадали ҳисобланадими?
Солиққа тортиш тартибини аниқлаш учун кўрсатилган тўлофларни қандай даромад эканлигини аниқ ажратиб олиш керак.
2017 йилдан бошлаб курилиш ташкилотлари учун ЯИТни энг кам микдорини хисоблаш учун смета хужжатларидаги мехнат сарфи (киши-соат) инобатга олинадими йукми? Қурилиш ташкилотида иш ҳақи бўйича ушланмалар (даромад солиғи, суғурта бадаллари, ЯИТ) қайси суммадан ҳисобланиши лозим, қабул қилиш топшириш далолатномасида кўрсатилган иш ҳақи суммасиданми ёки ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи суммасиданми?
Йўқ, ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда ходимлар сони ва ҳақиқатда ишланган кунлари инобатга олинади. Бунда смета хужжатларида акс эттирилган меҳнат сарфи (киши-соат) инобатга олинмайди.
2017 йилдан бошлаб қурилиш ташкилотилари ягона ижтимоий тўловнинг минимал миқдорини қай тартибда ҳисоблайди? Мисол тариқасида тушунтириб берсангиз.
2017 йилдан эътиборан иқтисодиётнинг барча тармоғидаги корхоналар ЯИТнинг энг кам миқдорини Адлия вазирлигида 13.04.2010й. 2095-сон билан рўйхатга олинган Низом асосида ҳисоблайдилар.
Ягона ижтимоий тўловни қайси ташкилотлар учун 15%?
Агарда сизнинг ташкилотингиз кичик тадбиркорлик субъекти тоифасига кирса, бизнинг назаримизда ягона ижтимоий тўлов ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 15 фоизни ташкил этади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили суммасидан 25% ягона ижтимоий тўлов ва 7,5% суғурта бадали ушланадими?
Йўқ, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ходимнинг бошқа даромадлари таркибига киритилиб (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-банди), иш ҳақи тарзидаги даромад бўлмаганлиги сабабли ижтимоий суғуртага ажратмаларга (ЯИТ ва суғурта бадаллари) тортилмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси), шунингдек ушбу тўлов ЖШДСдан озод этилган (Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди).
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини 23.02.2011й. 2200 сонли Низомга мувофиқ ҳисобга олиш керакми, башарти ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган қурилиш ишларини ичида бизнинг корхонамиз томонидан амалга ошириладиган хизматлар тури мавжуд бўлмаса?
Сиз шуғулланадиган фаолият тури ихтисослаштирилган қурилиш фаолиятига тааллуқли бўлгани учун корхона ЯИТ, суғурта бадаллари ва ЖШДСни 23.02.2011й. 2200-сон Низомга мувофиқ ҳисоблайди.
1. Низом (2095-сон) бўйича 6 ой иш ҳақи фондидан 15% ЯИТ ҳисобланса, 7 ойдан 15% ЯИТ қандай ҳисобланади. Солиқ ҳисоботида бу қандай ўз аксини топади? 2. Адлия вазирлигида 13.04.2010й. 2095-сон билан рўйхатга олинган Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг г)-бандида кўзда тутилган тартиб қайта рўйхатдан ўтган хўжалик субъектлари томонидан қўлланилиши мумкинми (масалан МЧЖ ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини ҳусусий корхонага ўзгартирса, таъсисчилар таркиби кўпайиши ёки камайиши натижасида таъсис хужжатларига ўзгартиришлар киритилса)?
Ушбу имтиёз амал қилиши даврида корхона Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобини (Ҳисоботга 3-Илова) тўлдирмайдилар ва ЯИТ ҳисоб-китобининг 060 сатри ҳам тўлдирилмайди.
- 1
- 2