Жавоб берамиз
  • beta

Единый налоговый платеж

Агар корхонанинг асосий фаолият тури эҳтиёт қисмлари чакана савдоси булса, ва у бўйича ЯСТ тўласа, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам (сут ва тухум) ЯСТ га тортиладими?
26.04.2019   ID вопроса: 13861   (жавоблар - 1)

Агар корхонанинг асосий фаолияти эҳтиёт қисмлар савдоси бўлса, сотилган тухум ва сут маҳсулотлардан тушган тушумни ҳам ЯСТ солиққа тортиш базасига киритади.


1. Ташкилотимиз тиббиёт муассасаси ҳисобланадими ёки даволаш-профилактика таркибига кирадими? 2. Ягона солиқ тўлови бўйича нимага асосан имтиёзга эга ҳисобланамиз?
09.04.2019   ID вопроса: 13705   (жавоблар - 1)

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари тиббий хизматлар қисмида 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар, шу жумладан ЯСТ тўлашдан №ПҚ-2863-Қарорнинг 8-бандига мувофиқ озод этилган.


1. Фаолияти шўба корхоналарини барпо этиш ва сўнгра сотиш бўлган МЧЖ учун ЯСТ базаси нимадан иборат? 2. МЧЖ шўъба корхонасидаги улушини сотганида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
01.04.2019   ID вопроса: 13582   (жавоблар - 1)

ЯСТга шўъба корхонани сотиш қиймати ва устав фондидаги улуш суммаси ўртасидаги фарқ тортилади.


Кафолатли техник хизматларини кўратишда ҳамда пуллик техник хизматлар кўрсатишда қандай бошланғич ҳужжатлар расмийлаштирилади ва қайси тушумдан ЯСТ тўланади?
15.03.2019   ID вопроса: 13440   (жавоблар - 1)

Хизматлар экспортидан тушган тушум ҳамда пулли хизматлардан тушган тушум ЯСТга тортилади.


Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли маҳсулотларни реализацияси бўйича қайси ставкада ЯСТ тўланади?
14.03.2019   ID вопроса: 13448   (жавоблар - 1)

Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси асосида алкоголли маҳсулотлар сотишдан тушумга умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган 8 фоизлик ставкада ЯСТ солинади.


Шўба корхамизга улуш сифатида материал берилган тақдирда, материалларнинг қиймати ЯСТ ҳисоблашда солиқ солинадиган базага қўшиладими?
27.02.2019   ID вопроса: 13237   (жавоблар - 1)

Йўқ, жамият устав фондига киритилган мол-мулк қиймати ЯСТ солинадиган базага киритилмайди.


1.Ягона солиқ тўловидан умумбелгиланган солиққа ўтганда товар қолдиғи ҳамда қўшилган қиймат солиғига қандай бухгалтерия проводкаси берилади? 2.ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи қандай тарзда юборилилади?
19.12.2018   ID вопроса: 12429   (жавоблар - 1)

Товар қолдиғи бўйича ажратиб олинганда ҚҚС суммаси товарлар қолдиғининг таннархидан ҚҚС бўйича аванс тўловлар счётига ўтказилади. ҚҚС ҳисоб-китоби АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган шаклда тузилади.


Корхона "Ўзчармсаноат" уюшмасига аъзо бўлса, айнан қайси суммага ягона солиқ тўловидан озод қилинади?
17.12.2018   ID вопроса: 12405   (жавоблар - 1)

Сизнинг корхонангиз Президентнинг 03.05.2018 йилдаги ПҚ-3693 сонли Қарори 10-бандида белгиланган шартларга жавоб берса, ягона солиқ тўловини тўлашдан тўлиқ озод этилади.


Корхона 2018 йил 3 майдаги ПК-3693-сон карорга асосан Ягона солиқ тўлови ва юридик шахслар учун ер солиғини тўлашда ҳам имтиёзни қўллаш хукукига эгами ёки имтиёз фақат Ягона солиқ тўловига тааллуқлими?
08.09.2018   ID вопроса: 11638   (жавоблар - 1)

ЯСТ тўловчиси 1 гектардан ортиқ ер майдонига эга бўлган тақдирда ЯСТдан ташқари ер солиғини ҳам тўлайди. Бундай солиқ тўловчилар 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сонли қарорга асосан ер солиғини тўлашдан озод этилмайдилар.


1.ЯСТ қайси ставкада тўланади, МЧЖнинг дўкони жойлашган туман учун белгиланган ставкадами ёки МЧЖнинг юридик манзили жойлашган жой учун белгиланган ставкадами? 2.Солиқ қаерга тўланади, Зангиота туманигами ёки Юридик Манзил жойлашаган жойигами? 3."Мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган" тушунчага изоҳ бериб ўтсангиз.
16.07.2018   ID вопроса: 11241   (жавоблар - 1)

ЯСТ суммаси Зангиота туманида амал қилувчи ставкада ҳисоблаб чиқарилади, солиқни бюджетга ўтказиш учун ҳисобрақамни ва барча банк реквизитларини Мирзо Улуғбек туман ДСИсидан аниқлаш лозим. 


Жамият чакана савдо дўкони орқали сотилган маҳсулотлар бўйича 5 % ўрнига 4 % ставкада ягона солиқ тўловини тўлаши тўғрими ёки тўғри ҳисоб-китоб қандай бўлиши керак?
09.07.2018   ID вопроса: 11164   (жавоблар - 1)

Солиқ Кодексининг 350-моддасига мувофиқ, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлган товарларни реализация қилиш, шу жумладан уларни мустақил юридик шахс бўлмаган фирма дўконлари орқали реализация қилиш савдо фаолияти сифатида қаралмайди.


ЯСТ тўловчиси ҳисобланган ва 2017 йилда бир неча фаолият турлари, шу жумладан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш билан шуғулланган корхона қандай солиқларни (ЯСТ ёки умумбелгиланган) ва қачондан бошлаб тўлаши лозим?
04.06.2018   ID вопроса: 10916   (жавоблар - 1)

ЯСТ тўловчи юридик шахслар ҳисобот йили якунлари бўйича ЯСТ тўловчилари учун белгиланган шартларга жавоб бермасалар, улар келгуси йил бошидан эътиборан умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтиши керак.


1. Воситачилик хизматини (комиссион савдо хизматини) кўрсатувчи корхона ЯСТни қайси Низом асосида ҳисоблаб чиқаради, АВда 2203-сон билан рўйхатдан ўтган Низомга асосанми ёки 2449-сон билан рўйхатдан ўтган Низомга асосанми? 2. Агар 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан ҳисобласа, қайси ставкадаги камайтирувчи коэффициент қўлланади?
25.05.2018   ID вопроса: 10865   (жавоблар - 1)

Асосий фаолият тури – воситачилик хизмати (комиссион савдо хизмати) бўлган корхоналар ЯСТнинг енг кам миқдорини Адлия вазирлигида 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқарадилар.


Солиқ оқибатлари қандай бўлади, яъни зарарга сотилганлиги учун (қолдик қийматдан паст нархда сотилган) ягона солиқ ҳисобланмайдими?
30.04.2018   ID вопроса: 10609   (жавоблар - 1)

Йўқ, солиқ оқибати юзага келмайди. Чунки асосий воситани сотишда зарар кўрилган.


1. Ўзбекистон корхонаси агентлик шартномаси бўйича чет эл корхонасига («Агент»га) пул тўлаётганда чет эл корхонасидан қандай солиқларни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиб бериши керак? 2. Корхонамизда қандай солиқларни тўлаш мажбурияти пайдо бўлади?
04.04.2018   ID вопроса: 10473   (жавоблар - 1)

Савол мазмунидан келиб чиқсак, бундай операциялар воситачилик фаолияти ҳисобланади. Воситачилик фаолияти бўйича ЯСТ – 33% ставкада ҳисобланади. Чет элдаги “Агент” томонидан кўрсатилган, яъни импорт қилинган хизматлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади.