Жавоб берамиз

Ўз эҳтиёжлари учун

Қурилишда сметада кўрсатилган ТМЗ ва АВлар ишлатилиши


Сметада кўрсатилмаган ва ҳақиқатда ишлатилганлиги ҳужжатларда кўрсатилмаган мол-мулкни қурилиш тугагач объектнинг бошланғич нархига киритолмайсиз.

Бузилган бинолар учун компенсация ҳисобига янги кўчмас мулк берилганида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Бузилган бинолар эгаларига янги қурилган кўчмас мулк берилганида, уларнинг қиймати 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқарилади.

Қурилиши битказилган объектнинг қийматини аниқлаш


Қуриб битказилган цех биноси корхонангиз учун асосий восита ҳисобланади. Ушбу объектнинг бошланғич қиймати уни қуриб битказишга сарфланган ҳақиқий харажатлар суммасига тенг.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари ҳисоби


Қурилиш ишлари бошланишидан олдин уларни амалга оширмасликка қарор қилинса, лойиха-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулоси учун қилинган харажат қиймати бошқа операцион харажатларга чиқарилади, бунда ушбу харажатлар суммаси фойда солиғи тўловчиларида солиқ солинадиган базадан чегирилмайди, ЯСТ тўловчиларида эса солиқ солинадиган базага таъсир қилмайди.

Тугалланмаган курилиш объекти ҳисобини юритиш


Тугалланмаган қурилиш объекти 0810 “Тугалланмаган қурилиш” счётида ҳисобга олинади. Амортизация ажратмаларини ҳисоблаш объект асосий воситалар таркибига киритилганидан кейин бошланади. Тугалланмаган қурилиш бўйича қайта баҳолаш ўтказилади.