Жавоб берамиз
Валюта операциялари
Аввал юзага келган чет эл валютасида ифодаланган қарздорликлар хозирги кунда қайси курс бўйича тўланиши лозим?
2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси худудида товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланади.
1. Корхонанинг мусбат ва манфий курс фарқлари ягона солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади? Корхонанинг мусбат курс фарқи ягона солиққа тортиладими? Манфий курс фарқичи? 2. Чет эл валютасида сотиб олинган хом ашёларни қайта баҳолаб, уларга янги нарх белгилаш мумкинми? Ушбу қайта баҳоланган қиймат солиққа тортиладими? Хом ашёларни қайта баҳолаш кандай хужжатлар билан расмийлаштирилади?
ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база бўлиб ижобий ва салбий курс фарқлари ўртасидаги ижобий сальдо ҳисобланади.
1. Бюджет ташкилоти чет эл валютасидаги бўш маблағларини хизмат кўрсатувчи банкга депозитга қўйиши мумкинми? Депозитга қўйиш натижасида олинган даромадни бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига йўналтирилса бўладими? 2. Корхона депозитга қўйиш натижасида олинган даромаддан солиқни ким, яъни банк муассасими ёки корхона тўлайдими? Ушбу операциялар бухгалтерияда қандай ёзувлар орқали акс эттирилади?
Бюджет ташкилоти томонидан унга тегишли бўлган чет эл валютасидаги бўш маблағлар, агарда уларнинг келиб тушиши манбаи мақсадли ишлатилиши шарти билан берилмаган тақдирда, ушбу маблағларни хизмат кўрсатувчи банкга депозитга қўйилиши ва депозитга қўйиш натижасида олинган даромадни бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши мумкин.
Агар экспорт контрактига мувофиқ, банк комиссиясини тўловчи экспортер этиб белгиланган бўлсаю, чет эллик харидор адашиб тўлов топшириқномасида банк комиссиясини тўловчи сифатида ўзини кўрсатса, банк экспортер ҳисобига тўланган вакил банкнинг комиссиясини ҳам божхонанинг махсус дастурига киритиши лозимми?
Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
1. Воситачилик шартномаси бўйича валюта кўчирилган кун билан товар импорт қилинган кун ўртасида келиб чиққан курс фарқларини юкни қабул қилиб олувчи томонидан ҳисобга олинса бўладими? Бунда бухгалтерия ҳисобида қанақа проводкалар берилади ва қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? 2. Жамият Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро комиссион шартнома тузиб, ишлаб чиқарувчидан товарларни олиб улгуржи равишда савдони амалга оширса бўладими? Бунда солиқ қонунчилигига асосан қандай оқибатлар юзага келади?
Воситачилик шартномаси бўйича валюта кўчирилган кун билан товар импорт қилинган кун ўртасида келиб чиққан курс фарқларини воситачи томонидан ҳисобга олинади. Комитентда эса воситачига тўловлар амалга оширилган кундаги ва импорт товарлар келиб тушган кундаги валюта курслари ўртасида келиб чиқадиган курс фарқлари ҳисобга олинади.
Сотиб олинаётган ускуналарни ўрнатиш, ишга тушириш ишлари контрактда ускуналар қийматига киритилган бўлса, ва инопартнер ҳисобидан бепул амалга оширилса, қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?
Ускунани сотиб олишда импорт контрактида монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишларининг қийматини алоҳида ажратиб кўрсатишингиз зарур.
Хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағларини 06.09.2017 йил ҳолатига қайта баҳолаш натижасида олган фойдасига қандай бухгалтерия проводкалари берилади?
Валюта моддалари бўйича ижобий курс фарқи - 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счётининг кредетида акс эттирилади.
Ижара ва мобил алоқа хизмат ҳақи АҚШ долларида белгиланиб, сўмда тўланса, ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар билан акс эттирилади?
Маҳсулот (иш, хизмат)лар қиймати чет эл валютасида белгилаб, тўловларни эса, миллий валюта - сўмда оладиган корхоналар маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш санасидан тўлов келиб тушган санасигача бўлган даврда вужудга келган курс фарқлари молиявий фаолиятнинг даромад ёки зарарига олиб борилади.
Агар импорт шартномасида маҳсулот нархлари АҚШ долларида кўрсатилган бўлиб, шу билан биргаликда ҳисоб-китоблар БЮДдаги курс бўйича амалга оширилиши назарда тутилган бўлса, корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
1.Киритилган 20 минг АҚШ долларини уставга киритилган ўзгартириш рўйхатдан ўтказилгунгача бўлган даврда 22-сон БҲМСга асосан ҳар ой охирги кунига Марказий банк курси бўйича қайта баҳоланиши керакми? 2. Киритилган 50 млн. сўм нақд пул ва 50 млн. сўм натура шаклидаги улушлар ҳақиқатда киритилган санадаги курс (1$=2938,71 сўм) бўйича ҳисобга олиниб, уларни ҳам ўзгартириш рўйхатдан ўтказилган санагача қайта ҳисоблаш амалга оширилиши керакми?
Йўқ, устав капитали ўзгаришии давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар таъсисчилар киритган улушлар 6630 счетида тегишли киритилган активларни ҳисобга олувчи счетлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади ва улар ҳар ой охирги кунига қайта баҳоланмайди.
Импорт хом-ашё маҳсулотлари эвазига ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни экспорт қилишни назарда тутувчи айирбошлаш (бартер) шартномасини амалга ошириш мумкинми?
Ташқи иқтисодий бартер операциялари фақат Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра ҳукуматлараро битимлар доирасида ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари қарори асосида амалга оширилиши мумкин.
1.Хизматлар чет эл валютасида нархланиб, тўловлар сўмда амалга оширилганди, курс фарқи шаклланадими? 2.Ижобий курс фарқи шаклланганда, ПҚ-2042 бўйича ЯСТдан имтиёзни қўллай оламизми? 3.22-сон БҲМС га асосан 1-усулни танлаган ҳолда бухгалтерияни олиб боришга корхона ҳаклими?
Экспорт шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилишида корреспондент банк томонидан ушлаб қолинган банк комиссия тўлови бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Бунда экспорт тушуми сифатида қайси сумма ҳисобга олинади?
1.Жамият томонидан ишлаб чиқариладиган тиббий маҳсулотлар ички бозорда сотилганида ва экспортга қилинганида қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларга эга бўладими? 2. Экспортга «нол» ставка қўлланилиши натижасида пайдо бўладиган салбий салдони белгиланган тартибда кайтариб олиш хуқуқига эга бўладими? 3. Экспорт қилишдан тушган валюта тушумидан мажбурий сотувдан озод этиладими?
Жамиятингиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тиббиёт учун мўлжалланган буюмларга тегишли бўлса, уларни сотишдан (ички бозорда ва экспортга) реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Бизнинг кичик корхона Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2000й. «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 245-сонли қарорининг 4-банди а-кичик бандида белгиланган валюта тушумини келиб тушишининг қайси муддатларига амал қилиши лозим? Марказлатирилган ва марказлаштирилмаган экспорт ибораларига таъриф берсангиз? Корхона суғурта полиси орқали экспортни амалга оширган санадан бошлаб 80 кундан сўнг валюта тушуми амалга ошса, корхонада бирор-бир жавобгарлик юзага келадими?
Ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида давлат эҳтиёжлари учун тузилган марказлаштирилган контрактлар асосида экспорт қилинган товарларга марказлаштирилган экспорт тушунчаси берилади.
- 1
- 2