Жавоб берамиз

Фойда солиғи

Давлат муассасасидан вазирлик жамғармасига ўтказиладиган маблағдан дивиденд солиғи ушланадими?


Давлат муассасасидан вазирлик жамғармасига ўтказиладиган ажратма дивиденд ҳисобланмайди.

ҚҚС базасини тўғрилаш учун расмийлаштирилган ЭҲФни фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттириш


Импорт қилинган товарларни сотишда ҚҚС базасини тўғрилаш учун расмийлаштирилган бир томонлама ЭҲФ суммаси фойда солиғи бўйича жами даромад таркибига киритилмайди. Уни фойда солиғи ҳисоботида тегишли сатрда акс эттириш орқали жами даромаддан чиқариш мумкин.

Фойда солиғини 50% пасайтирилган ставкада тўлаш


Агар корхонанинг жами даромади 2026 йилда илк бор 10 млрд сўмдан ошган бўлса, 2026 ва 2027 йилларда фойда солиғини 50% пасайтирилган ставкада тўлаши мумкин.

МЧЖ устав капиталига номинал қийматдан ортиқ ҳисса киритишнинг солиқ оқибатлари


Номинал қийматдан ортиқ маблағни текинга олинган мулк сифатида баҳоланиши хавфи мавжуд.

Корхона таъсисчиси шахсий мақсадларда фойдаланадиган автомобиль


Агар автомобиль фақат таъсисчининг шахсий мақсадларида фойдаланилса ва корхонанинг даромад олишга қаратилган фаолиятида ишлатилмаса, ушбу автомобиль бўйича амортизация харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди.

Дивиденд солиғи фойда солиғи ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади


Дивидендлардан олинадиган солиқ тўлов манбаида дивиденд олувчининг даромадидан  ушлаб қолинади, шу сабабли корхонанинг алоҳида харажати ҳисобланмайди.

Фойда солиғини ҳисоблашда харажатларни тан олиш


Сизнинг вазиятингизда фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда енгил автомобилларнинг амортизация харажатлари чегирилмайди, кредитор қарзлар бўйича валюта курсидан зарарлар эса чегирилади.

Электр энергияси ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун субсидияларнинг солиқ ва бухгалтерия ҳисоби


Бюджет субсидиялари мақсадли маблағлар таркибига киради.

Чет эл валютасида олинган бўнак билан экспорт қилишда даромадни ҳисобга олиш


Бухгалтерия ҳисобини экспорт қилинган санадаги валюта курсига мослаштириш талаб этилмайди.

НТТда солиқ оқибатлари келиб тушмаслиги учун пул тушумлари қандай расмийлаштирилиши керак


Хитой корхонасидан ННТнинг банк ҳисобварағига конференцияни ташкил этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маблағ келиб тушиши, агар ушбу маблағлар ННТнинг устав фаолиятини амалга ошириш учун мақсадли ва беғараз равишда ажратилса, солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.

Қуёш панеллари орқали электр энергиясини ишлаб чиқариб истеъмол қилиш


Корхона томонидан ўрнатилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ва корхонанинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун истеъмол қилинган электр энергияси корхона даромади ҳисобланмайди.

Хусусий мактабга ҳомийлик: кимда қандай солиқ мажбурияти юзага келади


Хусусий мактабга ҳомийликда солиқ оқибатлари ердам шаклига боғлиқ. Бинони текинга қуриб беришда жамиятда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича мажбуриятлар юзага келади, пул маблағлари берилганда эса улар жамият учун чегирилмайдиган харажат, мактаб учун эса солиқ солинадиган даромад ҳисобланади.

Фойдали қазилмани қазиб олишда капиталлаштирилган харажатларни ҳисобга олиш


Капиталлаштирилган очиш ишлари харажатларининг қолдиқ қиймати кон ишлаш даври тугаганда активдан келгусида иқтисодий наф олиш имкониятига қараб ҳисобга олинади.

Фойдали қазилмани қазиб олишда очиш ишлари харажатларини ҳисобга олиш


Қазиб олиш бошлангунга қадар ва қазиб олиш даврида амалга оширилган очиш ишлари харажатлари бухгалтерия ҳамда солиқ ҳисобида турли тартибда ҳисобга олинади.

Россиядаги МЧЖдан олинган дивидендларни солиққа тортиш


Россиядаги МЧЖдан олинган дивидендлар Ўзбекистон резиденти бўлган корхона учун даромад ҳисобланади, Россияда ушлаб қолинган солиқ эса Ўзбекистонда ҳисобга олиниши мумкин.