Жавоб берамиз

Мукофотлар

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақига устама тўлаб бериш имконияти


Ходимингизга юқорида келтирилган қонуности ҳужжатларнинг иккаласида белгиланган устамаларни бирйўла тўлаб бериш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида савол билан юқори ташкилотингизга ва Молия вазирлигига мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

 

Корхонада ҳайфсан олган ходимлар рағбатлантириш пуллари (8-март, Наврўз, Ҳайит, Мустақиллик куни, Конституция куни, Янги йил) ва моддий ёрдам пулларини (соғликни тиклаш учун) олишлари мумкинми?


Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида рағбатлантириш пуллари тўланмайди, моддий ёрдам эса тўланса бўлади.

Меҳнат муносабатларида бўлмаган шахсга мукофот тўлаш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак?


Локал ҳужжатда кўрсатилган тўловлар (мукофот ва ҳ.к.) ишдан бўшаган ходимга тўланишини буйруқ билан расмийлаштириш мумкин.

2017 йил 1-чорак якунлари бўйича 31-мартдан ишдан бўшаган ходимни мукофотлашимиз мумкинми?


Ҳа, мумкин.