Жавоб берамиз
Хорижда ҳужжатларни расмийлаштириш
Турмушга чиққаним ва фамилиямни ўзгартирганим муносабати билан паспортни алмаштиришим керакми?
Сиз Туркия фуқароси билан никоҳингизни Туркия Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказиб, турмуш ўртоғингизнинг фамилиясини олганлигингиз сабабли ўша ердаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига расмий ҳужжатга (никоҳ гувоҳномасига) апостиль қўйиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.
Россияда туғилган фарзандимни нотариусдан отаси ишончнома қилиб берса Ўзбекистонга олиб кета оламанми? Москва шахридаги Ўзбекистон ваколатхонасига бориб хужжат қилишимиз шартми?
"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон) 13-моддасига кўра, агар бола Ўзбекистондан ташқарида туғилган, лекин шу пайтда унинг ота-онаси республикамиз фуқаролари бўлишган бўлса, бола Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.