Жавоб берамиз
ЯИТ
1.Чет эл фуқароси бўлган ходимга ЯИТ ҳисобланадими? 2.Резидентлик статусидаги чет эл фуқароси 1 ойга хорижга бориб келса, унинг статуси бекор бўладими?
Меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ягона ижтимоий тўлов базасига кирадими
Йўқ, меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик нафақаси жисмоний шахснинг “бошқа даромади” ҳисобланади, шунинг учун у ягона ижтимоий тўловга тортилмайди.
ЯИТ 2019 йилга ставкалари
Корхонангиз қайси ставкада ЯИТ тўлашини аниқлаш учун УФдаги улуши 95%га тенг бўлган “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг таъсисчилари таркиби ва улушлари тўғрисидаги маълумотни ўрганиб чиқинг.
ЯИТ 2018 йилга ставкалари
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги Фармонида айрим солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича солиқ ставкаларининг ўзгариши назарда тутилган. Ушбу ўзгаришлар солиққа оид қонун ҳужжатларига киритилиши керак.
ЯИТ имтиёзларининг бухгалтерия хисобида утказмалари
Мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган имтиёзлар бухгалтерия ҳисобининг баланс счётларида акс эттирилмайди. Уюшмага ўтказиладиган ажратмалар ҳисоблаб чиқарилганда харажатларга олинади ва мажбурият акс эттирилади, маблағ тўланганда эса мажбурият ёпилади.
Янги такшкил этилган корхоналар учун ЯИТ дан 6 ойлик имтиёзлари (2018)
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларининг барчаси (фаолият туридан қатъий назар) давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб олти ой давомида ЯИТни, унинг минимал миқдорини қўлламаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар.
Кичик тадбиркорлар ЯИТ ставкаси
Микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15% миқдорида белгиланган. Лекин унинг ойлик суммаси ҳар бир ходим учун ойлик минимал иш ҳақининг 65 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Касаллик варақаси бўйича нафақа ЯИТ ҳисоботида кўрсатиладими?
Жисмоний шахсларнинг бетоб бўлган вақти учун касаллик варақаси бўйича тўланадиган нафақа ЯИТ ва суғурта бадалларига тортилмайди. Улар ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича топшириладиган солиқ ҳисоботида ҳам акс эттирилмайди.