Жавоб берамиз

Улгуржи ва чакана савдо

Қурилиш товарларини реализация қиладиган савдо мажмуаси озиқ-овқат маҳсулотларини сотиши мумкинми?


Қурилиш товарларини реализация қиладиган савдо мажмуаси Қоидаларнинг талабларини бажарган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига эга.

1. Қатьий белгиланган солиқ тўловчилар тамаки ва алкоголь маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғуллана оладими? 2. Чакана савдо билан шуғулланувчи субъектлар қайси турдаги хўжалик юритувчи субъект шаклини танлагани қулай бўлади (ХК ёки МЧЖ)?


Чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчилар тамаки маҳсулотларини реализация қилишдан товар айланмаси бўйича 4 % миқдорда солиқ тўлайдилар.

Электрон тижорат орқали сотиладиган товарлар чакана савдо фаолиятига кирадими

Қарорлар, фармонлар ва қонунлардаги қоидалар бир-бирига зид келган ҳолларда қонун устувор ҳисобланишини ҳисобга олиб, ПҚ-2647 даги савдо устамаси чегарасидан кўпроқ устама билан товар сотишимиз мумкин, деган фикрга келдик. Бизнинг фикримиз ва юқорида келтирилган зиддиятга фикр билдирсангиз.


Президентнинг 31.10.2016йилдаги ПҚ-2647-сонли қарори Қонунга зид эмас.

Бозорда харид қилинган товарлар учун тўғри ҳисоблашиш


Ходимнинг ойлиги тўлаб бериладиган пластик картага ҳисобдорлик асосида пул берилмайди.

Yuridik shaxs o’zining korporativ kartasidan boshqa yuridik shaxs bilan savdo qilsa bo'ladimi? Shunday holatda yuridik shaxsdan tovar olib, jismoniy shaxslarga sotadigan bo'lsak, bizning faoliyat turimiz ulgurji savdo bo’ladimi yoki chakana savdomi?


Корпоратив картага улгуржи сотиб олса бўлади.

Бундан кейинги фаолиятимизни кўчма савдо орқали ташкил қилсак бўладими?


Кўчма савдо объектлари ва  транспорт воситаси "K-SAVDO" ААТда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.

Биз жисмоний шахсдан 100 млн. сўм атрофидаги тўловларни қабул қилишимизга қонуний тўсиқ йўқми? Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?


Шартнома орқали чекланган миқдорда улгуржи нақд пулга сотса бўлади.

МЧЖ хизмат кўрсатувчи банкдан узоқда жойлашганлиги сабабли чакана савдодан тушган нақд пул тушумини 20 млн. сўмдан ошиб кетмаган ҳолда ҳар неча кунда банк кассасига топшириши мумкин? Масалан, 10 ёки 14 кун қилиб белгиласа бўладими?


Нақд пул тушуми БҲМнинг 20 бараваридан кам бўлса ёки онлайн назорат-касса машиналаридан (виртуал кассадан) фойдаланилса, нақд пулни топшириш кунини тадбиркорлик субъекти ўзи белгилайди.