Жавоб берамиз
Яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйиш
Ўзбекистон республикаси фуқаросига Ўзбекистонга қайтишига ёрдам
Масофадан туриб қайд этиш
Ўғлингизнинг яшаш жойида ҳисобга туриш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилишингиз мумкин, бунда ваколатли орган марказдан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали зарур маълумотларни олади.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудидан келган вояга етмаган шахсни ҳисобга қўйиш
Бошқа ҳудудлардан келган ҳамда бир манзилдан иккинчи манзилга кўчиб ўтаётган вояга етмаганларни доимий прописка қилиш улар қайд қилинган ота-оналарининг, васийларининг (ҳомийларининг) кетиш манзил варақаларининг нусхаси асосида амалга оширилади.
Меҳнат битимини тузишда юқоридаги прописка қоидалари амал қиладими? Мазкур ҳолатда меҳнат битимининг тўхтатилиши тўғрисида ходимни огоҳлантириш керакми? Агар ходим яхши мутахассис бўлиб, корхона унга эҳтиёж сезса, унинг прописка масаласида корхона қандайдир амалий ёрдам кўрсата оладими?
Ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак.
Men 2005 yil AQShga o'qish uchun ketdim va 2006 yili mening pasportimnning muddati tugadi. Pasportimni almashtirish uchun Nyu York bosh konsulligiga uchraganimda menga harbiy hizmatga chaqirilishni kechiktirilganni to'g'risida ma'lumotnoma olib kelishni aytishdi. O'zbekistonda Voenkomat esa men o'zim kelmasam malumotnoma berilmasligini aytishgan. Shundoq qilib men pasportimni almashtira olmaganman va konsullik uchyotiga qo'ya olmaganman. Men u yerda 7 yil o'qidim va o'qish davomida menda O'zbekistonga kelib-ketishga sharoit bo'lmadi. Hozir AQShda PMJga egaman va ishlayman. Men Sentyabrda biometrik pasportni olish uchun keldim. Ikki oydirki menga pasport almashtirishga ruhsat yo'q.
Қонун бўйича у Ўзбекистон Республикаси ҳисобланади, чунки фуқароликдан чиқариш ёки уни йўқотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан амалга оширилади.
Мен захирадаги зобитман. Бир неча йил аввал олий ўқув юрти ва унинг ҳарбий кафедрасини тугатганман. Ҳозирда ҳарбий комиссариатга Тошкентда доимий пропискага қўйилиш ҳуқуқим пайдо бўлганлиги боис, чунки бир йилдан кўпроқ вақт илгари тошкентлик фуқаро билан никоҳланганман, ҳисобга қўйишлари учун мурожаат қилдим. Бунгача бир йил давомида икки марта вақтинчалик пропискада турганман ва аёлимнинг яшаш жойи бўйича 6 ойлаб яшаганман. Бироқ ҳарбий комиссариатда ҳарбий ҳисобда туриш қоидаларини бузганлигим учун мени маъмурий жавобгарликка тортишди. Ҳарбий комиссариат ходимлари ҳақлими?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 235-«Ҳарбий ҳисобдан ўтиш қоидаларини бузиш» моддаси иккинчи қисми бўйича маъмурий жавобгарликка тортишга ҳақлилар, чунки ҳарбий хизматга мажбур шахслар ўзларининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларида мудофаа ишлари бўлимларида ҳисобда туришлари керак.
Дўстим билан пойтахтга бир неча кунга келган эдик. Тошкентга келганимизнинг тўртинчи кунида (жумада) ҳисобга туришга қарор қилиб, танишларимизнинг яшаш жойидаги участка инспекторига мурожаат қилдик. У бизга душанбада келишни, қўл остида қайд варақлари йўқлигини айтди. Душанбада эса келганимизга 6 кун бўлгани учун аввал жарима тўлашимиз кераклигини айтиб қолди. Участка инспектори ҳақлими?
Мен Тошкентга Нью-Йоркдан (Ўзбекистон консулхонасида ҳисобда тураман) эски ўзбек паспорти бўйича учиб келдим. Вақтинча рўйхатдан ўтдим, участка нозири паспортим рақамини кўрсатиб қайд варағи берди. Паспортни биометрик паспортга алмаштириш зарурати боис мени Тошкентдан қўйиб юборишмади. Энди, янги ҳужжат олганимдан кейин, яна вақтинча рўйхатдан ўтишим керакми? Ушбу қайд варағига янги паспортим сериясини ёзиб қўйиш кифоя қиладими? Бу ҳуқуқбузарлик бўлмайдими?
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ТИВ консуллик бошқармасида биометрик паспорт олингандан кейин сиз милиция таянч пунктида бирламчи ҳисобга олиш жойи бўйича профилактика инспекторида такроран қайд варағини расмийлаштиришингиз шарт.
Мен пенсионерман, Тошкентда ўз квартирамда яшайман. Унга ўғлим ҳам прописка қилинган бўлиб, у кўпдан буён Европа Иттифоқи ҳудудида яшайди ва ҳозирги пайтда Ўзбекистонга кела олмайди. Тошкентда ўзининг хусусий квартирасига ҳам эга бўлган ўғлим менга уни квартирамдан рўйхатдан чиқариш ва ўз квартирасида прописка қилишга имкон берадиган тасдиқланган бош розилигини юборди. Қандай қилиб ўғлимни унинг ўзисиз рўйхатдан чиқара оламан?
Фуқароларни рўйхатдан чиқариш суднинг уй-жой майдонига бўлган ҳуқуқдан маҳрум қилиш, шахсни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги қарори, нотариал тасдиқланган ишончнома, ички ишлар органларининг сўровномаси, маъмурий кўчириш тўғрисида прокурорнинг санкцияси бўйича амалга оширилади.
Турмуш ўртоғимнинг ота-онаси Навои вилоятидаги уйини сотиб, Самарканд вилоятидан квартира сотиб олишди. Паспорт бўлимида янги яшаш жойи бўйича доимий пропискадан ўтказишмаяпти. Уларни иккинчи марта 6 ойга вақтинча пропискага қўйишмоқда. Квартира қайнотамнинг номига расмийлаштирилган. Уларнинг ўғлини эса умуман рўйхатга қўйиш (прописка)дан бош тортишмоқда. Ҳолбуки уни аввалги яшаш жойидан муаммоларсиз ҳисобдан ўчиришган. Ушбу ҳаракат қонунийми?
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) кўра фуқароларни доимий рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги муайян жойда доимий ёки вақтинча яшаш фактининг ички ишлар органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайд қилинади.
Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?
- Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.