Жавоб берамиз
Қатъий белгиланган солиқ
Қатъий белгиланган солиқдан ташқари ўйин автоматларида хизмат кўрсатишдан олинган тушумдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар тўланиши керакми?
Ҳа, сизнинг корхонангиз қатъий белгиланган солиқ билан бир қаторда ўйин автоматларида хизмат кўрсатишдан олинган тушумдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлаши керак.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси билан шугулланмокчиман. ДСИ га солиқ хисоботи ва маълумотларининг қандай турларини такдим этишимга тўғри келади?
Юкорида номлари баён этилган маълумотлар ва солиқ хисоб-китоби хамда тегишли китобларнинг намунавий шакллари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг мос равишдаги №№23 ва 2013-8 сонли қарорини №15-сонли Иловаси орқали танишишингиз мумкин (мазкур қарор АВдан 22.03.2013 йилда №2349 сон билан рўйхатдан ўтказилган).
1) Қатъий белгиланган солиқ тўлаш базаси бўлган – ўйин автоматларини қандай белгиларига кўра аниқлаш мумкин? 2) Комьютер залларида компьютер ўйинларини ҳамда болалар дам олиши учун аттракционлар ташкил этилганда қандай солиқлар татбиқ этилади ва тўланади?
Сизнинг ускунангиз ўйин автомати турига киришини унинг техник ҳужжатлари асосида аниқлашингиз мумкин. Агар ўйин автоматлари сиз томонингиздан, ёки сизга етказиб берувчи томонидан импорт қилинган бўлса, у ҳолда уларга бириктирилган ТИФ ТН бўйича товар коди орқали билишингиз ҳам мумкин.