Жавоб берамиз

Қурилиш корхоналида бухгалтерия ҳисоби

ЯСТ тўловчиси пудратчи - қурилиш ташкилоти солиқ идорасига кандай солиқ ҳисоботларини топшириши ва ҳисобланган соликларни қайси турларини тўлаши керак.


Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни олиб бораётган ЯСТ тўловчи пудратчи - қурилиш ташкилоти – ЯСТ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда солиқ идорасига тақдим этишлари лозим.

Асосий иш фаолияти ишлаб чиқариш бўлган жамият қурилиш ишлари билан шуғулланса, бухгалтерия хисоботини қандай олиб бориш лозим?

Пудрат ташкилотларига тўловсиз берилган қурилиш материаллари хусусий корхона учун солиққа тортиш базасига киритиладими? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


Йўқ, буюртмачи томонидан пудрат ташкилотларига тўловсиз берилган қурилиш материаллари буюртмачи корхона учун реализация ҳисобланмайди. Уларнинг қиймати солиқ солиш базасига киритилмайди ва буюртмачи учун солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.

Қурилиш корхонаси СКнинг 360-моддасига асосан бюджетга ҳисобланган ЯСТнинг 50 фоиз миқдорида камайтириш ҳуқуқига эгами?


Ха, ЯСТ тўловчи қурилиш корхонаси ҳисобот даври учун ҳисобланган ЯСТ суммасини марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектлар бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига (лекин ЯСТнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга) камайтириши мумкин.

Янги корхона ўз эҳтиёжлари учун текстиль комплекси қуриш даврида ЯСТ энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкинми?


Ҳа, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда қурилиш ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга 0.35 га тенг пасайтирувчи коэффициентни қўллашингиз мумкин. 

Корхона қурилиш ишларининг бир қисмини пудрат корхонаси ишчи кучи билан амалга оширганда (шартнома тузилишидан то ишларни топширгунига кадар) қандай хужжатлар расмийлаштирилади ва бўлиб ўтган хўжалик операциялари бўйича қандай бухгалтерия проводкалари қайд этилиши керак бўлади?


Ушбу ҳолатда аутстаффинг шартномаси билан, ёки қурилиш пудрати шартномаси бўйича ишлашингиз мумкин.

Марказлашган маблағлар турига кирмайдиган манбалардан молиялаштириладиган объектларда 2017 йил 1 апрелдан кейин қурилиш нархини аниқлаштиришда олдинги тартибда, яъни 17,5% коэффициентни қўлласа бўладими?


Корхонангиз марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига қурилаётган объектлар бўйича ишларнинг қийматини 17,5%га оширувчи ставкани қўллашга ҳақли, агар бу пудрат шартномасида назарда тутилган бўлса.

ПФ-2660-сон Президент Фармонига мувофиқ қурилаётган кўп қаватли уйларга қурилиш молларини сотиш шартномасида уларнинг нархини ҚҚСсиз деб кўрсатилиши тўғрими?


Ҳа, шартномада имтиёз берилган норматив ҳужжатни кўрсатган ҳолда ҚҚС тўловчилари нархларни ҚҚСсиз кўрсатиши мумкин.

Бош пудратчи хизмати кайси суммадан ушланади? Бош пудратчи хизматидан олинган даромад суммасидан кандай солик окибатлари вужудга келади? Бош пудратчи хизматидан олинган даромад ККСга тортиладими?


Бош пудратчининг хизмат ҳақиси субпудратчи ташкилоти билан тузилган шартномада белгиланган шартлардан келиб чиқиб аниқланади.

Автомобил йўллари қурилишида корхона томонидан сифатсиз бажарилган ишларга сарф этилган қўшимча харажатлар корхонанинг харажатлар таркибига қай тартибда киритилади? Бундай харажатларга қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? Умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи корхона учун қўшимча қилинган харажатларнинг солиқ оқибатлари қандай?

Бизнинг объектимизда ишлайдиган ёрдамчи пудратчи ташкилоти (2016 й. феврал ойида ташкил этилган) 29.01.2009й. ПҚ-1051-сонли қарорга асосан имтиёзлардан фойдаланишга хақлими?


Сизнинг объектингизда ишлаётган ёрдамчи пудратчи ташкилоти янгидан ташкил этилган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти бўлиб ҳисобланса, 2016 йилда ПҚ-1051-сонли қарор билан белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

1. 2017 йил 2-чорак учун корхонамиз қанча ҚҚСни давлат бюджетига тўлаши керак? 2. Кейинчалик сотиб юбориш мақсадида ёки бутунлай бошқа бир қурилиш объектига ишлатилиши назарда тутиб сотиб олинган товарлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинадими? 3. Товар хом ашё биржасидан олинган товарлар сотиб юборилаётган пайтда ҳисобварақ фактурада ҚҚС алохида кўрсатиладими? Масалан, 2-чоракда сотиб олинган 90 млн. сўмлик (ҚҚС билан бирга) ойнак махсулотини 50% сотилганида? 4.Агар корхонамиз марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган объектлар бўйича тендерда ғолиб чиққан бош пудратчига ёлланма пудратчи бўлсак, у ҳолда бажарилган ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС тўланиши керакми? Агар тўловчи бўлса ҚҚСни ҳисобварақ фактурада алохида кўрсатишимиз керакми?


ЯСТ тўловчилар учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолинади.

Қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС суммаси қандай ҳисоб китоб қилинади? Бунда қурилиш материалларини сотиб олишда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинадими?


Марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда буюртмачига тақдим этилади.

Қурилиш объекти тугалланмаган бўлсада, объект бўйича ЯСТни қўшимча ҳисоблаш тўғрисидаги аудиторлик хулосаси берилиши тўғрими?


Ҳа, аудиторлик текширув хулосаси тўғри.

1. Бош пудратчи – корхона транспорт ташкилотлари билан махсус техника хизматини кўрсатиши учун пудрат шартномаси тузиши мумкинми? 2. Кўрсатилган операцияларни бош пудратчи бухгалтериясида қандай акс эттириш керак? 3. Бош пудратчи мажбурий ажратмалар солиққа тортиш базасидан транспорт ташкилотлари томонидан кўрсатилган махсус техника хизматлари қийматини чиқариб ташлаши мумкинми?


Ҳа, ташкилотингиз транспорт корхонаси билан проетк – смета ҳужжатларида кўрсатилган ишларнинг бир қисмини (махсус техника хизматини) бажариш учун пудрат шартномаларини тузиши мумкин, башарти буюртмачи ва бош пудратчи шартномасида бунга таъқиқ бўлмаса.