Жавоб берамиз
Нотижорат ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш
Хусусий очилган мактабгача таълим муассасалари ва хусусий мактаблар ягона солиқ тизимига ўтиши мумкинми? Мумкин бўлса, ягона солиқни қандай ставкада тўлайдилар?
Хусусий мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти доирасида ягона солиқ тўлови тизимига ўтишингиз учун корхонангизнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини бошқа шаклга ўзгартириш зарур.
1. Пуллик хизматлардан тушган маблағлардан мураббийларга иш ҳақи, спортчиларни халқаро мусобақаларга юбориш харажатларига, спортчиларга пул ва қимматли совғалар беришда ассоциацияда ва мукофот олган жисмоний шахсларда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Халкаро ва Республика миқёсидаги мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаган спортчиларга пуллик ва қимматли совғалар берилганда ЖШДС қандай тартибда ва ким томонидан ундирилади? 3. Реклама қилишдан даромад олинганда ва ушбу маблағлар юқорида кўрсатилган мақсадлар учун сарфланганда ассоциацияда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? 4. Ҳомий ташкилотларидан тушган пул маблағлари учун солиқ имтиёзлари белгиланганми? Улар қандай тартибда ва қайси солиқ турларига қўлланилади?
Нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан умумбелгиланган солиқларни тўлайди.
1. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти таркибидаги Ўқув спорт-техника клуби нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланадими? 2. Ўқитиш фаолиятидан тушган тушум тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад ҳисобланадими? 3. Ўқув спорт-техника клубининг ўқитиш фаолиятидан тушган тушумига солиқ солинадими?
ЎМК «Ватанпарвар» ташкилоти таркибидаги ўқув спорт-техника клуби нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
Кадастр хизмати фаолиятини амалга оширишда (акциз солиғи, недра солиғи тўловчиси бўлмаса) ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиб ҳисоблана оладими? Ёки давлат корхонаси сирасига киргани учун умумбелгиланган солиқ тўловчиси ҳисобланадими?
Агар корхонангиз устав (низом)га асосан нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, унда ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлолмайди. Бу ҳолатда корхонангиз тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан умумбелгиланган солиқларни тўлаши лозим.