Жавоб берамиз

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари

Талаба қиз олий ўқув юртида ўқиш учун контракт суммасини тўлаганида ЯТТ бўлмиш отаси томонидан ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилиши


2019 йилда ЯТТлар тадбиркорлик фаолиятларидан олинган даромадга нисбатан 2007 йил таҳриридаги СК 179-моддаси 31-бандида келтирилган имтиёзни қўллай олмайди.

 

2017 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот солиқ органига топширилгандан сўнг 2017 йил июнь ойида ишга қабул қилинган ходим аввалги иш жойидан унга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани 2018 йил февраль ойида тақдим этди. Ушбу ҳолатда ходимга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?


Ҳа, ходим аввалги иш жойидан тегишли маълумотномани тақдим этган тақдирда 2017 йил учун ЖШДС қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.

Ходим томонидан шахсий маблағи ҳисобидан тўланган контракт тўлов суммаси корхона томонидан ҳисобланадиган иш ҳақи кўринишдаги даромадлардан солиқдан 2018 йилда қандай тартибда имтиёзга эга бўлади?


Ходим томонидан мустақил равишда ўз шахсий маблағлари ҳисобидан олий ўқув юртида ўқиш учун нақд пул кўринишида амалга оширилган тўлов бўйича солиқ имтиёзи жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали қўлланилади.

1.Ходимга турли тадбир ва байрам муносабати билан берилган совғалар қандай солиққа тортилади? 2.Ходимга касаллиги муносабати билан берилган моддий ёрдам қандай солиққа тортилади?


Ходимлар солиқ даври мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги натура шаклида олган совғалари ЖШДСга тортилмайди.

1-2-гуруҳ ногиронлари учун ЯИТ тўловига имтиёзлар борми?


Корхона ЯИТ бўйича имтиёзни қўллай олиши учун “ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхонанинг санитар техник ҳолати паспорти” бўлиши зарур.

1. Ходим аризасига асосан соғлиғини тиклаши (даволаниш) учун кўрсатилган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинадими? Тегишли ҳужжатларни тақдим қилган тақдирда СКнинг 179-моддаси 3-бандига асосан тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун тўланаган тўловлар ЖШДСдан озод қилинадими?


Агар моддий ёрдам соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида амалга оширилган бўлса, унга ЖШДС бўйича имтиёз тадбиқ этиш мумкин.

Йил бошидан тўлиқ ишламаган ходимга ЖШДС қандай ҳисобланади?


Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш Солиқ кодексининг 186 – моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

1. Агар йил ўртасидан ишга чиққан ходим йиллик ялпи даромади суммаси 0%лик ставкада солиққа тортилувчи база чегарасида бўлса, ундан ЖШДС ушлаб қолинмайдими? 2. a)Фарзанд туғилганлик гувоҳномасида 11 август санаси бўлса, шу менинг 1-иш куним ҳисобланадими еки кейинги кун ҳисобланадими? б) Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кун, шу ходим учун охирги иш куни ҳисобланадими? 3. Иш ҳақи ҳисоб-китобида солиқлар ва қўлга тегадиган суммаларда тийинларни яхлитлаш мумкинми?


Агар ходимнинг йил бошидан ўсиб борувчи жами ялпи даромади йиллик 0%лик ставкада тортилувчи база чегарасида бўлса ундан ЖШДС ушланмайди. Солиқ ҳисоботларида суммалардаги тийинларни бутун сўмгача яхлитлаш мумкин.

Агар корхона ходими фарзандининг ОЎЮда ўқиши учун 2016 йилда контракт пулини тўлаб берган бўлса, ушбу сумма 2017 йилда ходим ойлигидан ушлаб қолинганда, унга солиқ имтиёзи тадбиқ этиладими?


Ҳа, 2016 йилда ОЎЮда 26 ёшга тўлмаган фарзандининг ўқиши учун қайтариш шарти билан корхона томонидан тўланган суммалар 2017 йилда ходимдан ушлаб қолинганда унга ЖШДС бўйича имтиёзлар тадбиқ этилади.

2 нафар 16 ёшга тўлмаган бева бўлган (боқувчисини йўқотган) ёлғиз онанинг даромадларига қандай имтиёзлар қай тартибда тадбиқ этилади?


Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг даромадлари улар олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲ 4-баравари миқдоридаги қисми солиқ солишдан озод қилинади.

1. Таълим муассалари томонидан талабаларга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда бериладиган стипендия ва суюнчи суммаларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланмасада бу бўйича солиқ органларига асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотнома тақдим этиш шарт эмаслиги бўйича норма мавжудми? 2. Қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган, ташкилотнинг ички ҳужжатлари асосида талабаларга (болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан ўз ўқувчиларига) тўланадиган стипендия суммалари қандай солиқларга тортилади? Бунда солиқ органларига асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотнома тақдим этилиши керакми? СКнинг 175-моддаси 15-бандидаги стипендия 178-модда 2-банддаги стипендиядан нимаси билан фарқланади?


Қонун ҳужжатларида белгиланган давлат стипендиялари талабаларнинг солиққа тортилмайдиган даромадлардир. Бу стипендиялар агар давлат томонидан белгиланган миқдорда ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган асосда берилган бўлса, улар бўйича солиқ органларига ҳеч қандай маълумотнома топширилиши шарт эмас.

Суд қарорига асосан ундирилган адвокатлик хизмати учун тўлов Солиқ кодекснинг қайси моддасига асосан жисмоний шахснинг даромади ҳисобланади?


Юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар, ишлар ва хизматлар ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаши Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-бандига мувофиқ жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади бўлиб ҳисобланади.

Талабага тўланадиган моддий ёрдам Солиқ кодексининг қайси моддасига асосан даромад ҳисобланади ва ундан қандай солиқлар ушланади? ЖШДС ҳисоботида моддий ёрдам олган талабалар сони асосий иш жойи бўйича даромад олган жисмоний шахслар сонига киритиладими ёки асосий бўлмаган иш жойи бўйичами? Мазкур талабалар бўйича солиқ органларига асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотнома тақдим этиладими?


Талабага бериладиган моддий ёрдам жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига таркибига киради ва у ЖШДС солиғи бўйича имтиёзга эга эмас.

1. Ходим корхона томонидан "Б" ҳудуддан ижарага олинган хонада яшаб, иш фаолиятини амалга оширса, ижара тўлови ходим учун моддий наф тарздаги даромад бўлиб ҳисобланадими? Ёки СК 171-моддаси 6-бандига асосан бу жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайдими? 2. Ушбу ижарага олинган ер майдони корхонанинг ягона солиқ ҳисоблаши ва тўлашида 2203 қарор доирасига тушадими?


Агар “Б” ҳудуд бошқа жойда жойлашган бўлса, ижара тўлови жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди. Ижарага олинган ер майдони ЯСТ минимал миқдорини аниқлашда ҳисобга олинади.

Агар корхона ўз ходими учун санаторияга йўлланма сотиб олса, йўлланма суммаси шкала бўйича даромад солиғига, суғурта бадаллари, ЯИТ ва ШЖБПҲга ажратмаларига тортиладими? ЖШДС ўсиб борувчи тартибда қандай ҳисобланади? Ушбу сумма ЖШДС ҳисоботида акс эттириладими? Агар акс эттирилса ҳисоботнинг қайси илова ва қайси сатрларида? Ҳисобланган солиқ суммалари ва мажбурий бадаллар директор ойлигидан ушлаб қолиниши шартми?


Йўлланма қиймати ЯИТ ва суғурта бадалларига тортилмайди, аммо ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида хоимнинг ялпи даромади таркибида ҳисобга олиниши керак.