Саволнинг ID си: 10374
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 269-модда иккинчи қисми 2-бандида уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод килиниши белгиланган. Уй-жой-коммунал ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжаликлари жумласига уй-жой фондини бевосита бошқариш, сақлаш ҳамда ундан фойдаланишни амалга оширувчи ташкилотлар, санитария тозалаш ва йиғиштириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шаҳарлар ҳамда шаҳарчаларни ташқи ёритиш, водопровод сув олиш иншоотларидан, тақсимланадиган тармоқлардан (тозаловчи иншоотлари билан) фойдаланиш ва сувни тақсимлаш, канализация тармоқларидан фойдаланиш (тозалаш иншоотлари билан), газ тақсимланадиган тармоқлардан фойдаланиш ҳамда газни тақсимлаш, қозонхона, иссиқлик тақсимланадиган тармоқлардан фойдаланиш ва коммунал-маиший эҳтиёжларга ҳамда аҳолига иссиқликни тақсимлашни бевосита амалга оширувчи ташкилотлар, хизмат биноларининг хўжалик бошқармалари, ўт ўчириш командалари, уй-жой-коммунал хўжалигининг хўжалик бошқармалари, уй-жой-коммунал хўжалиги ва шаҳар хўжалигининг умумфуқаровий аҳамиятга молик бошқа корхоналари киради.
Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 2-бандида кўрсатилшан имтиёзни “Сувокова ДУК” ва унинг филиаллари қўллаши мумкинми, ёки ушбу тизим корхоналари СКнинг 269- моддаси 1-қисми 1-бандига мувофик имтиёз қўллашадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock