Бошқа корхонага инвестиция бўйича қанақа ўтказмалар берилади
Саволнинг ID си: 10393
1. Жамиятимиз бошқа бир корхонадан устав капиталига бўлган улушни сотиб олиш юзасидан олди-сотди шартномасини имзоланган ҳамда пул ўтказилган, тегишлича Дт4310 Кт5110 ўтказмаси орқали. Контрагент (иккинчи корхона) бизга топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан улуши сотилаётган корхонанинг таъсис хужжатлари, печати ва бошқаларни топширган, яъни олди сотди шартномасига мувофиқ бизнинг корхона олдида унинг мажбурияти мавжуд эмас. Устав Фондидаги улушини сотаётган корхона билан сотиб олувчи корхона ўртасида топшириш далолатномаси имзоланган, лекин таъсис ҳужжатларига ўзгариш рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда, улуш учун тўланган сумманинг 4310 счётда дебиторлик қарзи сифатида туриши нечоғлик тўғри. Билишимча улуши сотиб олинаётган корхонанинг таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилиб бизнинг корхона таъсисчи сифатида қайд этилмагунга қадар ушбу инвестицияни 0620 счётда акс эттириш мантиқан нотўғри.
2. УФдаги улуш сотиб олинаётган корхона таъсис ҳужжатлари ҳали қайта рўйхатдан ўтказилмасдан туриб, айнан ушбу корхонага мурожаатимиз орқали (контрагент эмас) маълум бир йўқотишлар билан (дейлик 220 млн. сўм улуш сотиб олинган, 207 млн. сўм қайтарилмоқда) пулимизни қайтариб олишга эришдик.
1. Корхона бошқа юридик шахсдан ўзга корхона устав фондидаги унга тегишли улушини сотиб олганида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
2. Корхона бошқа корхонага инвестиция қилган маблағини таъсис ҳужжатига ўзгариш давлат рўйхатидан ўтгунига қадар қайтариб олганида йўқотишлар бўлса қандай ўтказмалар акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг