Саволнинг ID си: 10628
Корхона пенсионер билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома имзолади. 20.11.1995 йилдаги ПФ-1289, АВда 30.04.2011й. 2222-сон рўйх. ол. Низомга мувофик, ишлаётган пенсионерга ФҲШ буйича белгиланган ҳак ёшга доир пенсиянинг минимал микдоридан кам бўлмаса, ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар тўланади. Корхонада ишловчи пенсионерларга пенсиялар иш жойидан Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. Корхона раҳбарлари 5 кунлик муддатда пенсионерни ишга қабул қилинганлиги ҳақида Пенсия жамғармасига хабар беришлари ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини тақдим этишлари шарт. Бирок, пенсионер билан шартнома имзоланиш вактида ушбу тартиб билан таниш эмас эдик (шартнома имзоланганига карийб 2 ой булди). 1. Пенсионер ишга қабул қилинганда корхона томонидан амалга ошириладиган хатти- ҳаракатлар тўғрисида, шунингдек улар мохиятан кимнинг мажбуриятига кириши (юрист, кадрлар буйича инспектор, бухгалтер) хусусида тавсия берсангиз. 2. Юқорида қайд этилган маълумотнинг белгиланган муддатда тақдим этмаслик оқибатлари тугрисида батафсил тушунча берсангиз.
Пенсионер ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотни вақтида тақдим этмасликнинг оқибатлари қандай?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock