Саволнинг ID си: 10705
Биз МЧЖ шаклидаги хорижий корхонамиз. Корхонанинг маъмурий-бошқарув аппарати ҳаражатларини қисқартирилиши муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан айрим маъмурий-бошқарув ходимлари (бош директор ўринбосарлари) билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши белгиланган эди. Бундан хабардор бўлган, лавозими қисқартирилаётган ходимлардан бири узрли сабабларсиз ишга чиқмай қуйди. Шу сабабли, уни МКнинг 102-моддасига асосан штатлар қисқариши ҳақида огоҳлантириш имкони бўлмади. Лекин ушбу ходимнинг яшаш манзилига огохлантириш хати юборилди (ходимдан жавоб келмаганлиги учун огохлантириш хати бир неча бор юборилган). Лекин огоҳлантириш хатларига ушбу ходим томонидан жавоб берилмади ва ишдан бўшаш тўғрисида ариза ихтиёрий равишда ёзиб берилмади.
Огоҳлантириш муддати давомида ходим ўз ихтиёри билан эгаллаб турган лавозимидан бўшамаган бўлса ва иш берувчи билан расмий келишув тузмаган бўлса, иш берувчи ушбу ходимга МКнинг 102-моддасига асосан пуллик компенсацияни тўлаб беришга мажбурми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock