Бир бети тоза қоғозда ҳужжат расмийлаштириш мумкинми?

Саволнинг ID си: 10709
Амалиётда, иш жараёнида кўпинча ҳужжатларни чоп этишда, йўл қўйилган имловий ва бошқа хатоликлар ёки умуман кераксиз бўлиб ҳужжатларнинг тўплануви натижасида қоғоз уюми пайдо бўлади. Аксарият ҳолларда қоғознинг бир тарафи фойдаланишга яроқли ҳолда бўлади. Ушбу қоғозлардан албатта ташлаб юборгандан кўра ёзув қайд этилмаган бетидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қоғозни тежаш юзасидан хаттоки Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги "Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 155-сон қарори ҳам мавжуд. Биз ҳам қоғоз сарфини камайтириш ва исрофгарчиликга йўл қўймаслик мақсадида кўпинча бир тарафи фойдаланишга яроқли бўлган қоғозларни ишлатишга, масалан банкга тақдим этиладиган тўлов топшириқномаларини чоп этишда фойдаланмоқчи бўламиз. Бирок, айрим пайтда бухгалтерия масъул ижрочилари томонидан асоссиз эътирозларга дуч келамиз (баъзида эса бундай хужжатларни ижрога қабул килмаслик ҳолатлари ҳам бўлган).
1. Бир бетида эски ёзуви бор, иккинчи бети тоза бўлган қоғозлардан кандай ҳужжатларда фойдаланиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида бирор бир норма мавжудми? 2. Тўлов топшириқномаси бундай қоғознинг тоза бетида расмийлаштирилган ҳужжатларни қабул қилмай қайтариш ўринлими?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock