Импорт килинган ускунани текинга олинган мол-мулк ҳисобига ўтказиш
Саволнинг ID си: 12979
МЧЖ шаклидаги ишлаб чиқарувчи корхона 2017 йил сентябрь ойида 15000 АҚШ доллари (Марказий банк курси бўйича ИМ-40 БЮД санасига 60637,1 минг сўмни ташкил этган, 0820 Дт - 6010 Кт проводкаси билан расмийлаштирилган) қийматидаги ишлаб чиқариш ускунасини импорт қилди.
Лекин 2017 йил ноябрь ойида қўшимча битим тузилган бўлиб, унга мувофиқ чет эллик корхона томонидан етказилган маҳсулот текинга берилиши белгиланган. Лекин олдинги бухгалтер томонидан ушбу қўшимча битимга асосан текинга олинган ускуна бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмаган ва солиқлар ҳисобланмаган.
1.Ушбу хатоликларни қандай тартибда тузатиш мумкин?
2.Қўшимча битим ҳам қаергадир тақдим этилиши лозимми ёки йўқми, сабаби 2010 йил 19 августдаги 2143-сонли Низом талаблари (3 банд) 2016 йил 16 августдан ўз кучини йўқотган?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг