Саволнинг ID си: 15593
Ишлаб чиқариш корхонаси, умумбелгиланган солиқ тўловчиси, чет элдан ускуна ва хом ашё материаллар харид қилди. ИМ-74 режимига расмийлаштириш пайтида ускуна ва материаллар қиймати ҳамда божхона йиғими фактура қийматининг БЮД тузилган санадаги МБ курси бўйича ҳисобланди. Орадан беш кун ўтиб ИМ-40 режимга расмийлаштирилди. Бунда яна божхона йиғими, ҚҚС (тўлашга) ва ҚҚС (тўловсиз) ҳисобланди. Декларант хизмати, стандартлаштириш, юкни сақлаш хизмати харажатлари бўлди. ИМ-40 режимига расмийлаштирилган БЮДда ҳар бир ускуна ва материалларни фактура ва божхона қиймати БЮДнинг қўшимча варақларида кўрсатилган. Айрим товарларнинг божхона ва фактура қийматида фарқ мавжуд, айримларда эса -бир хил.
Ускуна ва материалларни кирим қилишда уларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар ТМЗлар ва ускуна қийматига қандай тақсимланади? Масалан, божхона йиғими ҳар бир ТМЗ ва ускуна учун алоҳида ҳисобланадими, бошқа харажатлар пропорционал усулда ТМЗ қийматига тақсимланадими?
Экспертларнинг жавоблари:
Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.
Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин