Хронометраж қандай амалга оширилади?

Саволнинг ID си: 15888
Корхонамиз фаолияти – ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш. Бугунги кунда техник чигит йўқлиги сабабли корхонамиз тўхтаб турибди. Жорий йилнинг 9 декабрь куни Когон шаҳар солиқ хизмати ходимлари корхонамизга келиб, Когон шаҳар солиқ идораси томонидан 09.12.2019 йилда чиқарилган 139-хс-сонли буйруқ билан бизларни таништиришди. Буйруққа асосан корхонамизда реализация тушуми хронометражи ўтказилилади ва солиқ инспекцияси ходимларининг бизга маълум қилишича, хронометраж қуйидаги тартибда амалга оширилади: - инспекция ходимлари электр энергияси ҳисоблагичини завод тўхтаб турган пайтдаги кўрсатгичини суратга олган ҳолда қайд этадилар; - ишлаб чиқариш бошланишидан аввал биз уларга бу ҳақида хабар берамиз; - инспекция ходимлари бир сменада қанча маҳсулот ишлаб чиқарилишини кўришади; - электр энергияси ҳисоблагичини охирги ҳолатини суратга олган ҳолда қайд этадилар. 2019 йил 15 декабрь куни бошқа корхонага давал шартномасига асосан техник чигитни қайта ишлаш режалаштирилган.
1. Солиқ идораси томонидан чиқарилган хронометраж ўтказиш тўғрисидаги буйруқ асосида корхонада ишлаб чиқариш ҳажмлари ўрганилиши мумкинми? 2. Агар мумкин бўлса, хронометраж қандай амалга оширилади? 3.Ушбу буйруққа асосан солиқ хизмати инспекторлари давал хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқарилишини текширишга хақлимилар? 4.Ушбу маҳсулотларимизни ички бозорда реализация қилганимизда ҚҚC тўловидан озодмизми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock