Импорт чоғида божхона қийматидаги фарқ асосида ҳисобга олинмайдиган ҚҚС чегириладиган харажат ҳисобланади.
Саволнинг ID си: 16764
Импорт товарларимиз 100 млн сўм нарх билан кириб келган. Божхонада уларга базавий 200 млн сўмдан ҚҚС 40 млн сўм ҳисобланди. 44 счётга 40 млн ҚҚСни қўйдик. Товарларни 10% устамаси билан балансга 110 млн сўм қийматида кирим қилдик (яъни сотув нархида). Маълум вақтдан кейин товарни ҚҚС билан 132 млн. (110 млн.реализация қиймати, 22 млн ҚҚС) сўмга сотдик. Шунда сотув бўйича 10 млн фойда кўрдик. Лекин божхонада тўланган ҚҚС ва товар сотувидаги ҳисобга олинган ҚҚС ўртасида 18 млн сўм тафовут вужудга келди. Ушбу вазиятда 18 млн сўмни 9430 счетга қўйиб товар сотишдан 8 млн. сўм зарарга кирдик.
Божхонада базавий нархда ҳисоблаб тўланган ҚҚС товар сотилгандаги ҚҚСни ўзаро ҳисобга олгандан кейин ҳам ҚҚС бўйича қолдиқ қолса, ушбу сумма корхонанинг қайси харажати сифатида қаралади (чегириладиган ёки чегирилмайдиган) ёки бу фарқни товар таннархига қўшиш лозимми?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг