Имтиёзли импорт жиҳозларни сотишдан ҚҚС
Саволнинг ID си: 17561
Ташкилотимиз 2019 йил январдан умумбелгиланган солиқларни тўлаб келади. 2019 йилнинг апрель ва май ойларида импорт жиҳозини қисмларга ажратилган ҳолда (эҳтиёт қисмлар бўйича, ҳар бирининг номини алоҳида кўрсатган ҳолда) харид қилдик. Буюртмачи ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлганлиги сабабли жиҳоз божхонадан имтиёзли шартда импорт қилинди. 2019 йилда биз келтирилган импорт жиҳоз (эҳтиёт қисмлар) учун тўловлар киритмадик. Имтиёз мавжуд бўлганлиги боис 14 та тайёр маҳсулот (жиҳоз) жамланмасини заводда йиғиб, буюртмачига ҚҚСсиз сотдик.
2020 йил апрелида буюртмачи 2 та жиҳозлар жамланмасидан воз кечиб, уларни бизга қайтарди. Бир ҳафта ўтгач, биз ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлмаган бошқа мижозни топиб, унга жиҳозни 15%лик ҚҚС билан сотдик.
Бу 2 та жамланмани энди қандай расмийлаштиришимиз керак? ҚҚС тўлаш ва божхона декларацияларини қайта тузишимиз керакми?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг