Фаолият турида фойдаланилмайдиган автотранспортни сотганда сотув қийматига ҚҚСни қўшиб сотилади, аммо бунда кирувчи ҚҚС ҳисобга олинмасдан, унинг баланс қийматидан молиявий натижаларга чиқарилади
Саволнинг ID си: 18493
Бизнинг корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш билан шуғулланади, ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Апрель ойида корхона томонидан маъмурий максадларда фойдаланиш учун енгил автомашина сотиб олинди - ҚҚС билан (автранспорт нархи - 795 000 000 сўм, ҚҚС суммаси -119 250 000 сум) ва асосий воситалар таркибига киритилди. Бирок, СК 267-моддасига биноан ҚҚС суммаси ҳисобга олинмади ва автомашинанинг таннархига киритилди, ҚҚС хисоботида бу акс эттирилди. Ҳозирги кунда мазкур автотранспорт воситасини сотиш режалаштирилаяпти.
1. Ушбу автотранспорт воситаси сотилганда ҚҚС суммаси қандай акс эттирилади?
2. Сотиб олинган вақтда ҳисобга олинмаган ҚҚС мазкур операцияга қандай таъсир кўрсатади?
Экспертларнинг жавоблари: