Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи топширилганида тўланадиган солиқ суммаси камайса ҳам, солиқ тўловчи уни тақдим этишга ҳақлилиги
Саволнинг ID си: 18696
Корхона ҚҚС ҳисоботини қайта топшириш жараёнида хатоликка йўл қўйди. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида ҚҚСни ҳисобга олишнинг алоҳида-алоҳида усули белгиланган, лекин ҳисобот мутаносиб усулни қўллаган ҳолда топширилган. Алоҳида-алоҳида усулни қўллаган ҳолда ҳисоботни қайта топширсак, бюджетга тўланиши керак бўлган солиқ суммаси камаймоқда. Солиқ органи инспектори шу муносабат билан ҳисоботни қайта топширишимиз мумкин эмаслигини билдирмоқда.
ҚҚС ҳисоботидаги хато танланган усулни ўзгартириб аниқлаштирилган ҳисоботни қайта топшириши натижасида бюджетга тўланадиган солиқ суммаси камайса, корхона бундай ҳисоботни топширишга ҳақлими? Солиқ органи уни қабул қилмасликка ҳаққи борми?
Экспертларнинг жавоблари: