Божхона қиймати корректировкаси асосида импорт учун қўшимча тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш
Саволнинг ID си: 18776
Корхона бир неча йилдан бери умумбелгиланган солиқлар тўлайди, ҚҚС солинмайдиган оборотлари йўқ. 04.01.2019 да хом ашё материаллари импорт қилинган. Лекин 2020 йил октябр ойида ушбу материал бўйича божхона тўловлари ҳисоб-китобида хатолик аниқланиб, божхона қиймати корректировкаси (КТС) тақдим этилди. Биз 2020 йилнинг октябр ойида божхона қиймати корректировкаси бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини тўлаб бердик. Ушбу материалнинг бир қисми ишлаб чиқаришга сарфланиб бўлган, бир қисми ҳозирда омборда сақланмоқда.
1. Корхона импорт қилинган хом ашё материаллари божхона қиймати корректировка қилиниши натижасида қўшимча ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? Маҳсулотнинг ҳозирда омборхонада мавжуд қисмига тегишли ҚҚС суммаси ҳисобга олинадими ёки қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаси тўлиқ ҳисобга олинадими?
2. Ушбу ҳисобга олинган ҚҚС суммаси ҚҚС ҳисоботида қайси даврда ва қайси иловада кўрсатилади?
Экспертларнинг жавоблари: