Корхона автомашинаси билан суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта пули келиб тушиши ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Саволнинг ID си: 19251
Корхона балансиги автомашина билан 2020 йил 7 сентябрда суғурта ҳодисаси юз берган. Автомашина ремонтига кетган харажатлар корхона директори ўринбосари томонидан нақд пулда ўзининг шахсий маблағлари орқали тўланган. Суғурта компанияси корхонага 2020 йил 11 ноябрда 8 436 722 сум суғурта пули тўлаб берди. Директор ўринбосари ремонтга кетган харажатларни қайтариб олишдан воз кечмоқчи. Корхона умумбелгиланган солиқлар тўловчиси.
1. Суғурта ҳодисаси рўй берганлиги натижасида суғурта компанияси тўлаб берган суғурта пули фойда солиғига тортиладими?
2. Директор ўринбосари ремонт учун қилган харажатларидан воз кечса, ЖШДСга тортиладими?
3. Суғурта компанияси корхонага суғурта пулини тўлаб берганида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
Экспертларнинг жавоблари: