Давлат мол-мулки сотиб олинганида харидор корхона ҚҚС бўйича солиқ агенти бўлиши
Саволнинг ID си: 19568
Корхона 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигидан электрон-онлайн аукционда қатнашиб, 3 йил муддат ичида тўловни амалга ошириш жадвали асосида 242 800 000 000 сўмлик бино-иншоотни сотиб олган. Корхонада ушбу объектни эгаллаб тургани учун мол-мулк ҳуқуқини берувчи хужжат (кадастр, ордер) мавжуд эмас. 2021 йил 17 март куни Тошкент шахар давлат солиқ бошқармасидан хабарнома келди. Хабарноманинг қисқача мазмуни шундан иборат: “Корхона давлат мол-мулкини сотиб олаётганлиги учун Солиқ кодексининг 256-моддасига биноан солиқ агенти деб эътироф этилган. Ҳамда корхона томонидан 2020 йил давомида 242 800 000 000 сўмлик давлат мол-мулкини харид қилиниши натижасида 31 669 565 200 сўм ҚҚС солиғи ҳисобланмасдан қолганлиги аниқланди”.
1. Корхона давлат мол-мулкини харид қилгани учун солиқ агенти ҳисобланадими?
2. Агар солиқ агенти деб ҳисобланса, солиқ хисоботлари топширилиши ҳамда тўлов жараёни қандай тартибда амалга оширилади?
Экспертларнинг жавоблари: