Инвестициявий чегирмани қўллаш

Саволнинг ID си: 20596
Корхона 2020 йил 10 ойи давомида айланмадан олинадиган солик тўловчи ҳисобланган, 2020 йил I чоракда фаолият олиб борилган, II ва III чоракларда фаолият олиб борилмаган, сабаби автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси қурилиши амалга оширилган. 2020 йил давомида қурилишда асосий воситаларга маблағлар сарфланган, шу жумладан, Хитойдан ускуна сотиб олинган. Қурилиш 2020 йил октябрь ойида тугатилиб фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олинган. Лицензия олингандан сўнг мажбурий равишда 2020 йил 1 ноябрдан умумбелгиланган солиқ тўловчи мақомини олган. Газ сотиш фаолияти 2020 йил 1 ноябрдан бошланган. 2020 йил IV чорагидан бошлаб корхона фойда солиғи тўлаб келмоқда. 2020 йил IV чорак учун фойда солиғи ҳисоботида 2020 йилда амалга оширилган инвестициялар суммаси ҳисоботнинг 5-иловасида инвестицион чегирма сифатида акс эттирилган.
2020 йил давомида корхона айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган вақтда амалга оширилган инвестициялар бўйича сарфланган маблағлар инвестицион чегирма сифатида 2020 йил IV чорагида фойда солиғи тўланган вақтда қўллаш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock