Паррандачилик фаолиятида ер солиғи

Саволнинг ID си: 20903
Корхонамизнинг асосий фаолияти паррандачилик (товуқ тухуми ва гўшти етиштириш) йўналиши бўлиб ҳисобланади. ОКЭД коди - 01470. 2015-2021 йиллар давомида туман ҳокимининг қарорлари билан озуқа базаси яратиш мақсадида хўжалигимизга жами 172 га экин ер, ишлаб чиқариш фаолияти учун 5,4 га ер ажратилган. 5,4 га ер майдони ичида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, тухум етиштириш учун товуқхона ва тухум омборлари, омухта ем ишлаб чиқариш цехи ва озуқа омборлари мавжуд. Уларнинг майдони 4806 квадрат метр. Биз 2016-2021 йиллар учун ягона ер солиғи тўловчиси сифатида фақат ягона ер солиғи ҳисоботини топшириб келдик. Бу солиқ ҳисоботларида 58-код деб юритилади. Ишлаб чиқаришга ажратилган 5,4 га ер учун (солиқ ҳисоботида 53-код деб юритилади) солиқ ҳисоботини топширмас эдик. Яқинда солиқ бошқармаси хабарнома юбориб корхонамизга ишлаб чиқаришга ажратилган 5.4 га ер учун 2021 йилда ер солиғи ҳисоботини топширишимиз кераклигини билдирди. 2021 йил учун Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер солиғи ҳисоботини 58-код билан топширганмиз.
ОКЕД коди 01470, асосий фаолияти паррандачилик бўлиб фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулоти (тухум, товуқ гўшти) етиштирадиган корхонага ишлаб чиқариш учун ажратиб берилган 5,4 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар учун ҳам ер солиғи ҳисоботи топшириш мажбурийми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock