Халқаро тендерда ғолиб бўлиб лойиҳани амалга ошириш солиқ солиш мақсадида хизматлар экспортими

Саволнинг ID си: 22792
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган корхона “А” лойиҳани амалга ошириш учун халқаро тендерда ютиб чиқди. Корхона ўзи ҳаракат қилиб буни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритди. Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро молия институтлари (Ислом тараққиёт банки)дан қайтариб бериш шарти билан “А” лойиҳани амалга ошириш учун чет эл валютасида қарз маблағлари олинган. Ушбу маблағлар корхонага “А” лойиҳани амалга ошириш учун йўналтирилган. 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган “А” лойиҳа бўйича бажарилган иш ва хизматлар корхона томонидан хизматлар экспорти деб баҳоланган ва ҚҚС ноль ставкада ҳисобланган, фойда солиғи ва бошқа солиқлар бўйича ҳам имтиёз қўлланилган. Лекин ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-бандида норезидент билан шартнома тузилгандагина экспортга тенглаштирилиши назарда тутилган.
Корхона норезидент билан шартнома тузмаган бўлса-да, халқаро тендер ғолиби бўлиб, буни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритганлиги учун хизматлар экспортига тенглаштириш мақсадга мувофиқ бўладими? Бу “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси, АВда 2004 йил 24 майда 1366-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига зид эмасми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock