Сотиб олинган тарани сотишда солиқ оқибатлари
Саволнинг ID си: 22914
Корхонамиз заводдан кабель сотиб олганида, завод ЭҲФда кабелдан кейинги қаторда тарани (барабанни) ҚҚС суммасини ажратиб алоҳида ёзиб беради. Шартномага кўра тарани қайтариш ихтиёрий, тара учун гаров суммаси кўзда тутилмаган, аммо биз унинг пулини тўлаб берамиз. Агар биз тарани қайтариб берсак, заводдагилар қабул қилаётганда биз олган баҳодан камроққа ҚҚС суммасини ажратган ҳолда қайтариш далолатномаси тузиб олиб қолишади. Бу ҳақида шартномада тара ихтиёрий қайтарилганда, завод томонидан тарифлар асосида баҳоланиб фоизларда камайтирилиши ёзилган. Биз шу қайтариш далолатномасига асосан тарани олган қийматимиздан камроққа қайтариш далолатномасидаги баҳоланган суммага ҚҚС суммасини ажратиб ЭҲФ ёзиб берамиз. Масалан, заводдан битта барабанни 1150000 сўмга олган бўлсак, бунда 150000 сўм ҚҚС ажратиб кўрсатилган ва биз ҳисобга олганмиз. Қайтариб беришда завод уни 92000 сўмга олиб қоляпти, бунда 120000 сўм ҚҚС ҳисобланади. Биз заводга барабанни қайтараётганимизда қайтариш далолатномасига асосан қўшимча ЭҲФни улар расмийлаштиришлари кераклигини айтсак, улар рад этишяпти. Лекин шартномада завод барабанни қайтиб сотиб олиши кўрсатилмаган, қайтариб олади дейилган.
1. Ушбу вазиятда қайтариш далолатномасидаги тарани пасайтириб баҳолаш унинг қадрсизланиши ҳисобланиб, Солиқ кодексининг 317-моддасига асосан чегирилмайдиган харажат бўлиши керакми ёки қадрсизланиш деб тан олинмай туриб тарани сотишдан кўрилган зарар деб чегириладиган харажат деб ҳисобланадими?
2. Юқоридаги мисолга кўра, ҚҚС бўйича 150 минг сўм ҳисобга олган суммамизни қайтариб сотаётганимизда 120 минг сўм бўлгани учун орадаги фарқ суммаси 30 минг сўм ҚҚСни ҳисобга олишдан олиб ташлаб, харажатга олиб борилиши керакми?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг