Давлат мулки ижарага берилганда ЭҲФ ижарага берувчи томонидан тақдим этилиши
Саволнинг ID си: 24603
ДУК 100% давлат улушига эга, унинг балансида кўплаб бино-иншоотлар ва бўш турган ер майдонлари мавжуд. Улар ижарага берилади. Ижарага бериш 3 томонлама шартномага мувофиқ амалга оширилади. Бунда ижарага берувчи (Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар бошқармаси), ижарага олувчи ва балансда сақловчи (бизнинг ДУК) иштирок этади. Ижара ҳақи 100% ижарага берувчининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ижарага берувчи эса бу сумманинг 40%ини балансда сақловчининг ҳисоб рақамига ўтказади.
ДУКка тегишли бино-иншоотлар ижарага берилганида ижарага олувчига ЭҲФни қайси тараф тақдим этади?
Экспертларнинг жавоблари: