Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома олиш
Саволнинг ID си: 24806
Асосий воситалар таркибидаги айрим дарахтлар қиш мавсумининг аномал совуқ келганлиги сабабли баҳор фаслида кўкламади, қуриб қолди. Улардан мевали дарахтлар, кичик ҳажмдаги буталарни ҳисобдан чиқариш учун корхона раҳбарининг буйруғи билан тузилган комиссия томонидан АВ-4 далолатномаси расмийлаштирилди. Далолатномада қуриган дарахтлар ҳисобидан ўтин кирим қилиниши кўрсатилган. Катта ҳажмдаги манзарали дарахтларни ҳисобдан чиқариш учун эса экология ходимларининг хулосасини олиш режалаштирилмоқда.
Қишда қуриб қолган дарахтларни ички далолатномага асосан эколог хулосасисиз ҳисобдан чиқариш мумкинми, қайси турдаги дарахтларни ҳисобдан чиқариш учун экология хулосаси зарур?
Экспертларнинг жавоблари: