Бензинни воситачи орқали сотишда акциз солиғи

Саволнинг ID си: 24955
Корхонамиз акциз солиғига тортилмайдиган нефть маҳсулотини давал шартномаси асосида бошқа корхонага қайта ишлаб бензин маҳсулотига айлантириб бериши учун топширади. Бензин акциз солиғига тортилади. Қайта ишловчи корхона бензин маҳсулотини ишлаб чиқаради, лекин маҳсулот сотиш мақсадида қайта ишловчи корхона омборида сақлаб турилади. Корхонамиз ва қайта ишловчи корхона ўртасида воситачилик шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан қайта ишловчи корхона бензин маҳсулотини сотишда бизнинг номимиздан харидорга ЭҲФ ёзади. Бу сотилган бензин корхонамиз томонидан тақдим этиладиган ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова “Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар” номли 2-жадвалида автоматик равишда акс этади. Воситачи корхонада эса ушбу ЭҲФ ҳисоб-китобнинг 4-иловаси 3-жадвалида кўринади.
Бензинни харидорга сотишда акциз солиғини қайси корхона тўлайди?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock