Текинга асосий восита берилганда солиқ оқибатлари
Саволнинг ID си: 25281
Корхонамиз ҚҚС ҳамда фойда солиғи тўловчиси. 2022 йилда корхонамиз текинга берилган активларни инобатга олмаганда, ҳақиқатда 121,0 млрд сўм товар (иш, хизматлар) реализациясини амалга оширди ҳамда 100,0 млрд сўмлик ҚҚС билан маҳсулот сотиб олди. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан корхонамиз томонидан 2022 йилнинг 1 ноябрь куни корхонага тегишли бўлган бино, иншоотлар ҳамда барча бошқа активларни давлат корхонасига ҳамда маҳаллий ҳокимликларга мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан бепул берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан текинга берилган мол-мулк ва бошқа активлар товарни реализация қилиш бўйича айланма сифатида қараладими? Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул товар берилишига тенглаштириладими ёки солиқ тўлаш мажбуриятлари пайдо бўладими? Мазкур ҳолатда фактура тўлдирилиши керакми, шунингдек, ҚҚС тўловига ҳамда ҳисобга олинишига таъсири борми?
Экспертларнинг жавоблари: