Кўчмас мулкни қачон такроран баҳолаш керак

Саволнинг ID си: 27219
Жамият мол-мулкни солиққа тортиш мақсадида 2022 йил апрел ойида шартнома асосида мустақил бахолаш ўтказдириб, ушбу хисоботда кўрсатилган бино иншоотларнинг қийматидан мол мулк солиғи 2022-2023 йиллар учун хисоблаб келган. Солиқ Кодексининг 412 моддасига асосан агар объектнинг 1 кв. метри қиймати ушбу бандда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.
Юқорида кўрсатилган моддадан келиб чиқиб 2022 йил апрель ойида ўтказилган мустақил бахолаш хисоботидаги мол-мулк қийматини 2024 йил мол-мулк солиғини хисоблашда солиқ базаси сифатида қабул қилса бўладими? Жамият 2024 йил учун мол-мулк солиғини хисоблашда қайтадан мустақил бахолаш ўтказиш керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock