Мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлардан ижарачи фойдаланишга ҳақлими
Саволнинг ID си: 28687
Тошкент шаҳар ҳокимгиги "Муниципал активларни бошқариш маркази" (кейинги ўринларда Марказ) ДУК балансида бўлган бино Марказга оператив бошқарувга берилган. ВМнинг 08.04.2009 йилдаги 102-сонли қарори талабларига асосан Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази (ижарага берувчи), Марказ (балансда сақловчи) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ракка қарши жамияти (ижарачи) ўртасида уч томонлама ижара шартномаси расмийлаштирилган, ижара ҳақи ноль ставкада белгиланган. Ундан ташқари, балансда сақловчининг сарф-харажатларини қоплаш бўйича ижарачи билан алоҳида шартнома тузилиши керак эди. Бироқ ижарачи бундай шартномани тузишдан бош тортди. Балансда сақловчи ушбу бино бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаган. Тегишли суд органларига қилинган мурожаатдан сўнг суд ижарачи нотижорат ташкилот эканини ҳисобга олиб, СКнинг 411 ва 426-моддаларига асосан ижарага берувчига ер ва мулк солиқлари суммасини ундириб беришни бекор қилган. Натижада Марказ тўлаган солиқлар зарар бўлиб қолмоқда.
1. Марказ ушбу бино бўйича тўланган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммаларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгами?
2. Юқорида кўрсатилган солиқ имтиёзларнинг ижарачи томонидан қўлланилиши қанчалик тўғри? Марказ ҳам ушбу ҳолатда бу солиқлардан озодми?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг