Чет эллик мижозларга меҳмонхона хизматлари кўрсатилиши ҳисоби
Саволнинг ID си: 28897
Корхона меҳмонхона хизматларини кўрсатади. Асосий ҳисоб рақами Давр банкда. Хорижий фуқаролар ўз пластик карталаридан масофадан туриб тўловларни амалга оширишлари учун Ориент финанс банк хизматларидан фойдаланамиз. Бунда мижоз меҳмонхонамиз веб-сайтида жойлашган линг орқали ўз пластик картасидан масофадан тўлов қилади ва пул маблағи Ориент финанс банкдаги 23508840 рақамлари билан бошланадиган ҳисоб рақамимизга тушади. Ориент финанс банк бу ҳисоб рақамимиздан 3,5% миқдордаги ўз хизмат ҳақини ушлаб қолади ва қолган суммани Давр банкдаги асосий валюта ҳисоб рақамимизга ўтказиб беради. Меҳмон келган вақтда сайт орқали пул тўлангандаги квитанциясини тақдим қилади ва кассир чет эл валютасининг пул ўтказилган кундаги курсидан келиб чиққан ҳолда «нақд пулсиз тушум» деб киритиб мижозга онлайн-НКМ чекини тақдим этади.
Ушбу жараён қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари: