Дарахт кўчатларини бухгалтерия ҳисобига кирим қилиш
Саволнинг ID си: 29159
Корхона мевали ва манзарали кўчатларни сотиб олган. Кўчатлар турли ЭҲФлар билан олинган. ЭҲФларнинг бирида кўчатлар бир донасининг нархи кўрсатилган, масалан, 1 та ўрик кўчати нархи 1500000 сўмдан, 100 тасиники жами 150000000 сўм. Худди шундай расмийлаштирилиб сотиб олинган манзарали дарахт кўчатлари ҳам бор. Бошқа бир турдаги ЭҲФда товар сифатида кўчатлар тўплами берилган, ҳамда нархи ва жами сумасида бир хил қиймат кўрсатилган. Яъни "ўрик кўчатлари(100 дона)" нархи 150000000 сўм, жами суммаси 150000000 сўм. Шундай расмийлаштирилган ЭҲФлар билан сотиб олинган манзарали дарахт кўчатлари ҳам бор. Корхона ҳисоб сиёсатида базавий хисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ортиқ ҳамда хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган активлар асосий воситалар деб тан олиниши белгиланган.
Корхона мевали ва манзарали кўчатларни кирим қилишда уларни ТМЗ деб тан олиши лозимми ёки асосий воситалар дебми? Мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ҳисоби бир хилда юритиладими ёки тартиби алоҳидами?
Экспертларнинг жавоблари: